Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги газ таъминоти объектларининг бир қисми газ тақсимлаш тармоқлари ва табиий газни сотиш тармоқларидан фойдаланиш учун хусусий операторлар ваколатли бошқарувига ўтказиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди. Президентнинг 20 апрелдаги шу ҳақдаги қарори давлат раҳбарининг 13 ноябрдаги қарори билан ўз кучини йўқотган деб топилди. Янги қарорга кўра, электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими учун Европа ва маҳаллий компаниялар ишлаб чиқарган ҳисобга олиш ускуналари ва қурилмалари сотиб олинади.

Эслатиб ўтамиз, синов лойиҳаси тариқасида Тошкентда «Бектемиртумангаз» (Бектемир тумани) туман эксплуатация хизмати, Қорақалпоғистон ва мамлакатнинг ҳар бир вилоятида биттадан туман филиаллари объектларини хусусий операторга бериш режалаштирилган эди. Бу хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда етказилган табиий газ учун ўз вақтида ҳисоб-китобларни амалга оширилишини таъминлаши кутилаётган эди.