Аҳрор Маҳмудов Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) директори лавозимига тайинланди. У 2 октябрдан мазкур лавозимда иш бошлади, дея хабар қилди ЯУПМ матбуот хизмати.

Аҳрор Маҳмудов (1984 йилда туғилган) — Тошкент Ахборот технологиялари университети битирувчиси. Бунга қадар — 2014 йилдан — SENSIS GROUP компанияси раҳбари бўлган.

Бунга қадар Беҳзод Деҳқонов ЯУПМ директори вазифасини бажарувчи бўлган.