Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Краснодар ўлкасидаги йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллади.

«Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларимни етказишингизни сўрайман, жароҳатланганларга эса тез фурсатда соғайишларини тилайман», — дейилади давлатимиз раҳбари мактубида.

РИА Новости маълумотларига кўра, 25 август куни Волна посёлкаси ҳудудида вахта ишчиларини олиб кетаётган автобус денгизга қулаб тушган. 16 киши ҳаётдан кўз юмган, 24 йўловчи қутқариб қолинди, уларнинг 8 нафари шифохонага ётқизилган.