Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 1 сентябрда нишонланади. Президент ШАвкат Мирзиёев 24 август куни шу ҳақдаги қарорни имзолади.

«Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 1 сентябрь жума кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2017 йил 1 сентябрь мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин», — дейилади ҳужжатда.

Республика «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилди.

1 сентябрда Ўзбекистонда Мустақиллик куни ҳам кенг нишонланади.