Хотамбек Шокиров Тошкент вилоятининг қайта ташкил этилган Тошкент тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди, деб хабар қилди вилоят ҳокимиятидан «Газета.uz"га

Бунга қадар Хотамбек Шокиров (1970 йилда туғилган) 2015 йил мартидан Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Солиқ идораларидаги фаолиятини 1999 йилда бошлаган.

Тошкент электротехника институти (1993 йил) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2004) битирувчиси.

Тошкент тумани Ўзбекистон Президентининг 20 июлдаги қарори билан пойтахт вилоятининг Зангиота тумани ҳудудида ташкил этилди.