Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги мамлакат тадбиркорларини бизнес муҳитнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этишга чорламоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.

Тадбиркорлар ўз фаолиятида солиқ тўлаш, кредит олиш, лицензияларни расмийлаштириш, маҳсулот ва хизматларни сертификатлаш, ишчиларни ёллаш ва бошқа соҳаларда дуч келаётган мураккабликларни қандай ҳал этиш тўғрисидаги таклифларни бўлишишлари мумкин.

Иқтисодиёт вазирлиги таклифлар учун махсус жадвални электрон почта орқали юборишни сўрамоқда.