Олимжон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Ўзбекистон Президенти 29 июнь куни шу ҳақдаги қарорини имзолади, деб хабар қилинди давлат раҳбари сайтида.

Ҳозирги вақтга қадар Олимжон Умаров Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот-коммуникацион технологиялар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Аввалроқ UZINFOCOM Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш марказида ишлаган.