Тошкентда 13 май куни Жаҳон оила куни муносабати билан «Соғлом аёл — соғлом авлод» аёллар велотури бўлиб ўтди.

Ўзбекистон велоспорт федерациясининг «Газета.uz"га хабар қилишича, 5 км масофадаги велопойгада 1577 нафар иштирокчи қатнашди. Улар 18−30 ёш, 31−45 ва 45 ёшдан юқори ёш гуруҳларига ажратилди.

18−30 ёш гуруҳида Алена Ширкалова ғалаба қозонди. Иккинчи ўрин Адолат Сотволдиева ва Маҳлиё Нуркиевага насиб этди. Ҳилола Дилмуродова, Галина Е ва Дилдора Сафиева бронза медалига сазовор бўлди.

31−45 ёшдаги иштирокчилар ўртасида Ольга Добришева биринчи бўлди. Унинг ортидан Ольга Шаталова, Шоҳиста Содиқова ва Евгения Иратова, Ҳулкар Абдужапарова, Светлана Апсетова старт чизиғини кесиб ўтди.

45 ёшдан юқори ёшдаги иштирокчилар бўйича Светлана Исаева биринчи, Светлана Ширкаева ва Дилфуза Аллаёрова иккинчи, Фирдаус Деминская, Алёна Полякова ва Гулчеҳра Периткулова учинчи бўлди.