2 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Хишом бин Мишъал бин Сувайлим ал-Сувайлим билан учрашди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Вазир элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилиб олди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томон муносабатларининг, жумладан БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доираларидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Турли жабҳалардаги Ўзбекистон-Саудия Арабистони алоқаларидаги ижобий ўсиш суръатлари мамнуният билан қайд этилди ҳамда савдо-иқтисодий, инвестицион ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий аҳамиятдаги айрим масалалар ҳам муҳокама қилинди.