Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин (жаҳон рейтингида 117-ўрин) 21 январь куни Австралия Очиқ чемпионати учинчи давраси доирасида испаниялик Пабло Карреньо-Бустани (30) мағлубиятга учратди. Ўзбекистонлик спортчи беш сет давом этган учрашув натижаларига кўра 3:2 (4/6, 6/4, 4/6, 6/4, 2/6) ҳисобида ғолиб чиқди.

3 соату 2 дақиқа давом этган учрашувда Истомин 16 та эйсни амалга ошириб, икки маротаба кетма-кет хатоликка йўл қўйди, 51 та «виннерс"ни ютиб, 53 марта хато қилди ва 5 та брейкни содир этди. Унинг рақиби эса 3 та брейк ва 62 та хатога йўл қўйди.

30 ёшли Истомин бунга қадар Australian Open мусобақасининг амалдаги чемпиони Новак Жоковични (2) мағлуб этиб, навбатдаги босқичга йўл олган эди.

1/8 финалда Истомин Григор Димитров (Болгария, 15) — Ришар Гаске (Франция, 18) жуфтлиги ғолибига қарши кураш олиб боради.

Видео