Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси электрон қабулхонани ишга туширди. Онлайн қабулхона guin.mvd.uz манзилида фаолият юритмоқда.

Сайтда қайд этилишича, жисмоний ва юридик шахслар шикоят, ариза ва таклифлар юборишлари мумкин. Улар ўз мурожаатларининг ҳолатини текшириш имконияти кўзда тутилган.

Бундан аввалроқ Ўзбекистон ички ишлар вазири онлайн қабулхонаси очилган эди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги, паспорт ва виза масалалари, ҳуқуқбузарлик ва ҳодисалар, терговга оид масалалар, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ИИВ фаолияти соҳасига кирувчи бошқа масалалар бўйича мурожаатлар юбориш мумкин.

Сўнгги ойларда ички ишлар органларининг турли даражадаги раҳбарлари ҳар хил ҳудудларда аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, фуқароларни ташвишга солаётган масалаларни кўриб чиқмоқда.