«Миллий тикланиш» Демократик партиясидан номзод Сарвар Отамуратов Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти сайловидаги ғалабаси билан қутлади.

Натижалар эълон қилинганидан сўнг Тошкентда бўлиб ўтган брифингда 2,35 фоиз ёки 421 минг 55 овоз тўплаган Сарвар Отамуратов Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзоднинг ғалабасини тан олиб, унга давлатнинг юқори лавозимида муваффақиятлар тилади.

Сарвар Отамуратов сайлов демократик руҳда, қонунчиликка мос тарзда ва сайловчиларнинг улкан фаоллиги билан ўтганини таъкидлади.

Отамуратов унга овоз берган барча сайловчиларга, шунингдек, ўз штаби аъзолари ва «Миллий тикланиш» тарафдорларига миннатдорчилик билдирди.