10 ноябрь куни Тошкент ҳайвонот боғида Нил тимсоҳи ўлди, хабар қилди ҳайвонот боғи маъмурияти.

Тимсоҳ Бой уч йил муқаддам Исроилдан келтирилган эди. Бу вақт мобайнида жонивор маҳаллий шароитга жуда яхши мослашиб, 120 сантиметрдан 2 метрдан зиёдроққа улғайган эди.

Тимсоҳ ўлимига ошқозон қисмида ёт жисмларнинг тиқилиб қолиши сабаб бўлган. Унда болалар ўйинчоғи аниқланган.

Бундан аввалроқ ҳайвонот боғи маъмурияти вольер ичида охир-оқибат тимсоҳнинг ўлимига сабабчи бўлган турли буюмлар аниқлангани ҳақида хабар берган эди.

7 ноябрь куни тонгги кўрик вақтида яқиндагина Қозоғистондан келтирилган ёш жирафа охурида 20 сантиметр узунликдаги металл сим аниқланган эди.