Осиё футбол конфедерацияси октябрь ойи учун ОФК коэффициентларининг янгиланган рейтингини эълон қилди. унда Ўзбекистон 47 аъзо-давлат ўртасида 9-ўринни банд этди.

ОФК умумий рейтингида Жанубий Корея етакчилик қилмоқда (92,939 балл). БАА 6 балл (86,36), Саудия Арабистони 8 балл (84,68) билан ундан ортда қолмоқда. Ўзбекистон ўтган ойдаги ўрнини сақлаб қолган бўлса ҳам, баллар сонини 56,31 дан 58,51 га ошириб олди.

Мамлакатлар рейтинги ассоциациянинг барча клублари Чемпионлар лигаси ҳамда ОФК Кубогида сўнгги тўрт мавсумда эришган натижалар, шунингдек, ФИФА рейтинги (30 фоиз) асосида тузилади. Клублар рейтинги ва термалар рейтинги жамланиб, ОФКнинг умумий рейтингини беради.