Тошкентдаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида жума куни Дэвис Кубоги жаҳон гуруҳига чиқиш учун Ўзбекистон ва Швейцария эркаклар термалари ўртасида учрашувлар бошланди.

Биринчи учрашув Денис Истомин ва Энтони Бельер ўртасида бўлиб ўтди. Истомин уч сетда ҳам швейцариялик устидан 6:3, 6:2, 6:4 ҳисобида ғалабага эришди.

Кейинроқ бўлиб ўтадиган иккинчи яккаликда Ўзбекистон номидан Фарруҳ Дўстов чиқиши лозим эди. Аммо унинг тоби қочгани сабабли алмаштирилди. Энди Генри Лаксонен билан Дўстовнинг жамоадоши Санжар Файзиев ўйнайди.