Рио Олимпиадасининг саккизинчи куни Ўзбекистон термаси ғазнаси навбатдаги медал билан тўлди. Жамоа ғазнасига учинчи мукофотни боксчи Рустам Тўлаганов олиб берди.

Ярим финал баҳсида 91 килограмгача вазн тоифасида Тўлаганов россиялик боксчи Евгений Тишенко билан учрашди. Баҳс якунларига кўра Тишенко финалга йўл олди, Тўлаганов бронза медали билан чекланди.

Бундан аввал икки бронза медали дзюдочилар Диёрбек Ўрозбоев ва Ришод Собиров томонидан қўлга киритилган эди.