Ўзбекистон Президенти фармони билан Шохрух Шоахмедов Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар қилди.

Шохрух Шоахмедов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро иқтисодий муносабатлар факультети (2000 йили) ва Тошкент Давлат иқтисодиёт универститети магистратурасини (2002) тугатган.

Банк тизимидаги фаолиятини 2004 йилда Ташқи иқтисодий Миллий банки мутахассиси сифатида бошлаган. «Ипотека-банк» АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

МБ раиси ўринбосарлигига тайинлангунга қадар Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармасига раҳбарлик қилган.