OLX интернет-эълонлар хизмати талқинига кўра, Ўзбекистон иккиламчи машиналар бозорида Chevrolet Spark харидорлар томонидан энг кўп сотилаётган автомобиль бўлди. Иккинчи ўринда — Nexia, учинчи ўринда эса — Matiz.

Рейтинг 2016 йилнинг январидан майгача ёпилган шартномалар сони ҳақидаги маълумотларга асослан тузиб чиқилди. Сайтдаги қарийб 97 фоиз шартномалар Тошкент ва пойтахт вилояти ҳудуди аҳолиси ҳиссасига тўғри келди.

Chevrolet русумидаги машиналар улуши барча харидларнинг 46 фоизини ташкил этди, иккинчи ўринда эса ВАЗ — 19%, учинчида — Daewoo 12% билан тилга олинди.

OLX «Енгил автомобиллар» рукни ҳозирда 3500 эълон мавжуд. Тақдим этилганлар ичида энг қиммат автомобиль — янги Lexus LX570 йўлтанламаси (2016) бўлиб, унинг нархи 115 шартли бирлик.