ЕИ мамлакатлари лидерлари иттифоқ раҳбарлигига номзодларни маъқуллади. Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президенти лавозимида сақлаб қолиш таклиф этилди. Португалия собиқ бош вазири Антониу Кошта Европа кенгаши раҳбари этиб сайланди. Эстония бош вазири Каи Каллас ЕИ дипломатияси раҳбари бўлмоқда.
Грузиянинг ЕИга кириш жараёни мамлакатда қабул қилинган «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун туфайли амалда тўхтатилди. Европа Иттифоқи етакчилари Грузия ҳукуматини мамлакатнинг иттифоққа киришига таҳдид солаётган ҳаракат йўналишини ўзгартиришга чақирди.
Қирғизистон парламенти электрон сигареталарни олиб кириш, сотиш ва фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Қонунбузарлик маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
НАТО ҳозирча Украинага аъзоликни таклиф қилмайди, бироқ мамлакатга ҳарбий ёрдам етказиб бериш, украиналик аскарларни тайёрлаш ва икки томонлама хавфсизлик келишувлари реализациясини мувофиқлаштирувчи миссия тузади.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 2024 йилнинг кузида мамлакатда атом электр станциясини қуриш бўйича референдум ўтказилишини маълум қилди. Аниқ сана ҳукумат томонидан белгиланади.
Россия ҳукумати Россия фуқаролигини олган 30 мингдан ортиқ одамни «овлаб», ҳарбий рўйхатга олган ва уларнинг 10 мингга яқини аллақачон Украинадаги урушга жўнатилган, деди Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин.
Остона апелляция суди рафиқаси Салтанат Нукеновани қийноққа солиб ўлдирганликда айбланиб, 24 йилга озодликдан маҳрум этилган Қозоғистон собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаевга нисбатан чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди.
Нидерландия бош вазири Марк Рютте НАТОнинг янги бош котиби бўлади. Сиёсатчи Европа Иттифоқининг нуфузли етакчиларидан бири саналади. У Украинани фаол қўллаб-қувватлайди, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп билан тил топиша олади ва низолардан қоча олиш қобилияти учун «Тефлон Марк» лақабини олган.
Қирғизистон ва Европа Иттифоқи кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади. Бу, томонлар таъкидлаганидек, ҳамкорликни кенгайтириш учун «янги ҳуқуқий асос» бўлади.
Европа Иттифоқи Украина ва Молдованинг иттифоққа қўшилиши бўйича расмий музокараларни бошлади. «Олдиндаги йўл осон бўлмайди. Аммо у улкан имкониятларга ҳам тўла», — деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.
Гаагадаги Халқаро жиноий суд Россия Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов ва мамлакат собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгуни ҳибсга олишга ордер берди. Улар ҳарбий ва инсониятга қарши жиноятларда гумонланмоқда. Ордер учун Украинадаги фуқаролик объектларига берилган зарбалар асос бўлган.
WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж сўнгги 5 йилини ўтказган Британия қамоқхонасидан гаров эвазига озод қилинди. АҚШ расмийлари билан келишув доирасида у жосуслик айбловларидан бири бўйича айбини тан олди. Бунинг эвазига у Британиядаги қамоқда ўтаган вақтга тенг муддатга қамалади ва озод қилинади.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҲАМАС билан Ғазодаги шиддатли жанглар якунланаётганини айтди, бироқ гуруҳ йўқ қилинмагунча урушни давом эттиришга ваъда берди. Исроил қўшинларининг бир қисмини «Ҳизбуллоҳ» билан тез-тез жанглар содир бўлаётган Ливан билан чегарага юборишни режалаштирмоқда.
Жанубий Кореянинг Хвасон шаҳридаги литий батареялар ишлаб чиқарувчи заводда содир бўлган ёнғин оқибатида 22 киши, асосан, хорижликлар ҳалок бўлди.
Саудия Арабистони расмийларининг маълум қилишича, бу йил Ҳаж вақтида 1301 киши вафот этди. Уларнинг аксарияти рўйхатдан ўтмаган зиёратчилар бўлиб, жазирамада узоқ вақт қолиб кетган.
Черногория, Босния, Албания ҳамда Хорватиянинг Адриатика денгизи қирғоқларидаги катта қисмида кенг масштабли блэкаут юз берди. ОАВ тўрт мамлакатнинг барча қисмларида электр узилишлари ҳақида ёзмоқда.
Арманистон Фаластинни давлат сифатида тан олганини эълон қилди. Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги «икки давлат» тамойилини Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилишнинг ягона йўли деб атади.
Саудия Арабистонида ҳаж вақти жазирама иссиқда ҳалок бўлганлар сони 1000 нафардан ошди, уларнинг ярмидан кўпи рўйхатдан ўтмаган зиёратчилардир, дея хабар бермоқда France-Presse (AFP) агентлиги.
Европа Иттифоқи Россияга қарши 14-санкция пакети юзасидан келишиб олди. Янги чекловлар Россия энергетика секторига таъсир қилади ҳамда учинчи мамлакатлар, жумладан, Хитой, Туркия ва Ҳиндистондаги ўнлаб компаниялар билан савдони чеклайди.
АҚШ фуқаролари билан оила қурган ҳамда мамлакатда камида 10 йил яшаган ноқонуний иммигрантлар мамлакат фуқаролигини олиш учун ариза топшириши мумкин. Янги дастур 500 мингдан ортиқ кишини қамраб олиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг