«қатар-2022» тегли мақолалар


ЎзМТРК футбол бўйича жаҳон чемпионатини трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олди
22 апрель 2022, 21:32

ЎзМТРК футбол бўйича жаҳон чемпионатини трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олди

Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати Ўзбекистонда МТРК томонидан намойиш қилинади. Компания ушбу мусобақанинг барча 64 та учрашувини ўз телеканалларида эфирга узатиш ҳуқуқини сотиб олган.

ЖЧ-2022 финал босқичига қуръа ташланди
1 апрель 2022, 22:54

ЖЧ-2022 финал босқичига қуръа ташланди

Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ иштирокчилари аниқланди. Чемпионатнинг биринчи учрашуви Қатар ва Эквадор ўртасида бўлади. C гуруҳида эса Аргентина Саудия Арабистонига қарши ўйнайди. Испания Германия билан, Бельгия Хорватия билан бир гуруҳга тушди.

ЖЧ-2022. Италия Қатарга бормайди, Португалия саралаш финалига чиқди, Салоҳ Манэга қарши ўйнайди
25 март 2022, 16:54

ЖЧ-2022. Италия Қатарга бормайди, Португалия саралаш финалига чиқди, Салоҳ Манэга қарши ўйнайди

2022 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига саралаш ўйинларининг навбатдаги босқичи бошланди. Италия ва Туркия саралашдан чиқиб кетди, Португалия ва Швеция йўлланма учун курашни давом эттиради. Шунингдек, Уругвай, Эквадор, Япония ва Саудия Арабистони терма жамоалари мундиалга тўғридан-тўғри чиқиш масаласини ҳал қилди. Африкада Салоҳ ва Манэ қарама-қаршилиги кутилмоқда, Шимолий ва Марказий Америка минтақаси учун учта йўлланмага бешта терма жамоа даъвогарлик қилмоқда.

Қатар 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўрмоқда?
7 сентябрь 2021, 09:00

Қатар 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўрмоқда?

2022 йили футбол бўйича жаҳон чемпионати илк бор Қатарда ва илк бор қиш фаслида ўтказилади. Энг қиммат жаҳон чемпионатида мухлисларни нима кутмоқда, Қатар ташкилотчилик йўлида қандай муаммоларга дуч келди ва жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўрмоқда? Буларнинг барчаси ҳақида «Газета.uz» мақоласида батафсил.

ЖЧ-2022 саралаш босқичи: Ўзбекистон Яман устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди
12 июн 2021, 02:30

ЖЧ-2022 саралаш босқичи: Ўзбекистон Яман устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Яман терма жамоасига билан бўлиб ўтган ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол Жалолиддин Машарипов томонидан пенальтидан киритилди. Иккинчи бўлимда эса Одил Аҳмедов Яман дарвозаси томон қўйилган иккинчи пенальтини голга айлантира олмади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг