«тўқнашув» тегли мақолалар


Афғонистоннинг 22 та ҳарбий самолёти ва 24 та вертолёти Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтган
16 август 2021, 21:09

Афғонистоннинг 22 та ҳарбий самолёти ва 24 та вертолёти Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтган

14−15 август кунлари Афғонистоннинг 22 та ҳарбий самолёти ва 24 та ҳарбиий вертолёти Ўзбекистон ҳаво ҳудудига кирган ва Термиз халқаро аэропортига мажбурий қўндирилган. 15 августда Афғонистоннинг Embraer 314 ҳарбий самолёти уни кузатиб бораётган Ўзбекистон ҲҲКнинг «МИГ-29» самолёти билан тўқнашиб, ҳар икки самолёт Сурхондарё вилояти ҳудудига қулаган. Уларнинг учувчилари парашют орқали ерга тушишган.

Исроил ва Фаластин ўртасидаги тўқнашувда 300 дан ортиқ киши жабрланди
11 май 2021, 12:25

Исроил ва Фаластин ўртасидаги тўқнашувда 300 дан ортиқ киши жабрланди

Исроил ва фаластинликлар ўртасида апрель ойидан буён давом этаётган тўқнашувлар оқибатида 300 дан ортиқ киши жабрланди. Фаластинда 20 кишининг ўлими қайд этилган. Душанба куни кечаси Ғазо секторидан Исроилга 200 та ракета зарбалари берилди. БМТ бош котиби мазкур можарони тегишли резолюциялар, халқаро ҳуқуқ ва икки томонлама келишувлар асосида ҳал этишга чақирди.

Қирғиз-тожик чегарасида тўқнашувлар содир бўлди
29 апрель 2021, 12:32

Қирғиз-тожик чегарасида тўқнашувлар содир бўлди

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара ҳудудида низоли вазият юзага келиб, иккала томон маҳаллий аҳолиси бир-бирига тош отди. Умумий 11 киши жароҳатланганлиги айтилмоқда. Томонлар низо келиб чиқишида бир-бирларини айблашмоқда. Қирғизистоннинг 3 та қишлоғида фавқулодда вазият жорий этилди.

Самарқанддаги ЙТҲда икки киши вафот этди
20 июл 2020, 14:59

Самарқанддаги ЙТҲда икки киши вафот этди

Самарқандда DAF юк машинаси ва Lacetti тўқнашуви оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳодиса жойида вафот этди.

Қашқадарёда ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди ва 6 киши жароҳатланди
13 июл 2020, 10:33

Қашқадарёда ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди ва 6 киши жароҳатланди

Қашқадарё вилоятида Orlando енгил автомобили «Йўл беринг» йўл белгисига ва светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмагани сабабли DAF юк автомашинаси билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этди ва олти нафари эса олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага ётқизилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг