28 апрель куни Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида тўқнашувлар содир бўлди. Чегарадаги қишлоқлар аҳолиси ўртасидаги зиддият бир кун олдин Головной сув тақсимлаш пунктида бошланган. Эрталабгача у очиқ тўқнашувга айланган. Тўқнашув иштирокчилари бир-бирларига тош отгани, бир неча маротаба ўқ узилгани айтилмоқда.

Қирғизистон томони

Тожикистон томони Қирғизистоннинг Боткен вилояти Кўк-Тош қишлоғидаги «Головной» сув тақсимлаш пункти ёнидаги электр устунига видеокамералар ўрнатишни бошлагандан сўнг, низоли вазият юзага келган.

Маҳаллий аҳоли жиҳозларни олиб қўйишни талаб қилган. Оғзаки тўқнашувдан сўнг, томонлар бир-бирига тош отишни бошлаган, дея хабар бермоқда 24.kg нашри. Тожикистон ОАВлари Қирғизистон чегара қўшинлари маълумотига таяниб, тўқнашувда 100−150 киши иштирок этганини айтмоқда.

Хабарга кўра, Боткен вилоятининг Кўк-Тош қишлоғида яшовчи 30 ёшли фуқаронинг ўнг кўзига ўқ узилган. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Умуман олганда, тўртта жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилганлиги айтилмоқда.

«Головной» сув тақсимлаш пункти Қирғизистон ҳудудидаги Тўрткўл сув омборини тўлдирадиган каналлар манбаида жойлашган.

Қирғизистоннинг Оқсой қишлоғида сув оладиган жой яқинида вазият барқарор, аммо ҳавотирлилигача қолмоқда.

Ҳозирда низоли вазият юзага келган жойда иккала мамлакат фуқаролари тарқалмаётгани айтилмоқда. Ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги вакили Омурбек Суваналиев Тожикистоннинг Сўғд вилоятидан келган ҳамкасби Ражаббой Аҳмадзода билан музокаралар олиб бормоқда.

Учта қишлоқ — Оқсой, Оқ-Татир ва Самарқандек туманларида фавқулодда вазият жорий этилди.

Маълумотларга кўра, айни пайтда Ўш- Боткен- Исфана йўлининг Торт-Кочо ҳудудидаги қисми ёпиқ.

Тожикистон томони

Cув тақсимлаш пункти Исфара дарёсининг юқори қисмида Чоркух жамоатининг Хўжай Ало қишлоғи яқинида жойлашган. Тожикистон чегара қўшинлари можаро «Боткен тумани раиси Оқилбек Оразов бошчилигидаги Қирғизистон Республикаси фуқароларининг ташаббуси билан» содир бўлганлигини таъкидламоқда, дея ASIA-Plus хабар бермоқда.

Ушбу ҳодиса натижасида Тожикистон Республикасининг 7 нафар фуқароси тош отишлар натижасида тан жароҳати олгани айтилмоқда.

«Азия-Плюс» нашрининг Исфара шаҳри мериясидаги манбасининг таъкидлашича, Тожикистон томони видеокамералар ўрнатган, лекин у Қирғизистон томони ҳам камералар ўрнатганлиги ва сув хўжалиги мутахассисларини сув сатҳини ўлчаш учун қўймаяпти.

Сув иншооти Қирғизистон аҳоли пунктларидан узоқда жойлашган, аммо «Қирғизистон Республикаси ҳукумати ўз фуқароларини узоқ аҳоли пунктларидан сафарбар этиб, уларни миллатлараро можарога чорламоқда», дейилади хабарда.

Маълумотга кўра, ушбу гидротехник иншоот 1968 йилда қурилган. 1924−1927 ва 1989 йилдаги хариталарга мувофиқ тўлиқ Тожикистон Республикаси ҳудудида жойлашган ва Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон шаҳарларининг чегарадош шаҳарлардаги қишлоқ хўжалиги ва суғориш ишларини олиб бориш учун мўлжалланган.

«Аммо Қирғизистон Республикаси ушбу иншоотни бир томонлама эгаллаб олди ва чегараолди вилоятларнинг тожик тилида сўзлашувчи аҳолисига қарши, фуқаролик формасини кийган махсус мақсадли жангчиларнинг имкониятларидан фойдаланмоқда», — дейилади Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинларининг баёнотида.