Food City савдо мажмуаси — Қўйлиқ 7-метро бекати йўналишида бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилади. Шунингдек, айрим автобус ва йўналишли таксилар ҳаракати ҳам Food City автошоҳбекатигача узайтирилади.
Пойтахтнинг Бектемир тумани ҳокими Тапил Махамадзияев «Қўйлиқ» улгуржи бозори Food City мажмуасига босқичма-босқич кўчишини тасдиқлади. «Food City`да шундоқ шароитлар яратилганки, бунақа шароит Ecobozor`да ҳам йўқ. «Қўйлиқ»да асфалтда ўтириб сотгандан кўра, ўша ерга обориб сотган маъқул», — деди у.
«Қўйлиқ» деҳқон бозори директори ўринбосари Қодиржон Нормирзаев бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақида хат ёки оғзаки топшириқ берилмаганини, шу боис у бузилмаслигини маълум қилди. Бироқ, сотувчилар ва ишчилар Food City`га кўчиш, акс ҳолда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантириш хатларини олишган. Маъмурият эса бундан хабари йўқлигини айтмоқда.
«Қўйлиқ» бозорини кўчириш ва Тошкент вилоятида янги савдо мажмуасини қуриш тўғрисидаги қарор 2017 йилдаёқ қабул қилинган эди. «Газета.uz» бозор кўчирилиши режалаштирилаётган Food City савдо маркази вакили билан суҳбатлашиб, лойиҳанинг бошқа тафсилотларини ҳам аниқлади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг