Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Food City савдо мажмуаси — Қўйлиқ 7-метро бекати йўналишида бепул автобус йўналиши ҳаракати йўлга қўйилади, деб хабар берди «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати.

Бу Food city савдо мажмуаси маъмурияти томонидан ташкил этилади ва автобуслар 6 та жадвал асосида иш олиб боради.

food city, қўйлиқ бозори, бепул автобус қатнови

Шунингдек, Қўйлиқ деҳқон бозори атрофидаги мавжуд тирбандликларнинг олдини олиш ва Фарғона йўли кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи йўл ўтказгич қуриш ҳамда йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан ҳаракатда ўзгариш бўлади.

10 февралдан Қўйлиқ деҳқон бозори орқали ҳаракатланувчи 39, 45, 110, 122, 130-сонли автобус йўналишлари ва 8I, 9I, 25 М, 61 М, 55 М, 73 М, 99 М, 170 М, 191 М, 195М-сонли йўналишли такси йўналишларининг ҳаракати Food City савдо мажмуаси автошоҳбекатига қадар узайтирилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш мақсадида янги — 152-сонли автобус йўналиши ташкил этилганди. Бундан ташқари, 10 дан ортиқ йўналиш ҳаракатларига ўзгартириш киритилиб, қисқартирилган ёки узайтирилган (рўйхат).