«саноат» тегли мақолалар


Аҳолига мева-сабзавот етиштириш учун 60 минг гектар ер тарқатилади
12 феврал 2024, 14:33

Аҳолига мева-сабзавот етиштириш учун 60 минг гектар ер тарқатилади

Президент мева-сабзавот етиштириш ва экспортини ошириш мақсадида аҳолига яна 60 минг гектар ер тарқатилишини маълум қилди. Бундай ер майдонлари ҳамда томорқаларга саноат, кооперацияни кенг олиб кириш ва маҳсулот етиштириш учун 1 трлн сўм кредит ресурси ажратилади.

Январь ойида аномал совуқдан Ўзбекистон саноати қандай зарар кўрди?
22 феврал 2023, 18:07

Январь ойида аномал совуқдан Ўзбекистон саноати қандай зарар кўрди?

Январь ойида Ўзбекистонда кузатилган аномал совуқ туфайли ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 10 фоизга қисқарди. Газ қазиб олиш 2022 йилнинг январига нисбатан 7,5 фоизга, газ конденсати — 9,1 фоизга, кўмир — 13,8 фоизга, электр энергияси ишлаб чиқариш — 2 фоизга камайди.

2023 йилда Бухорода электр тақчиллиги ҳажми 150 млн кВт соат бўлиши кутилмоқда
18 феврал 2023, 10:41

2023 йилда Бухорода электр тақчиллиги ҳажми 150 млн кВт соат бўлиши кутилмоқда

Бухорода 2023 йилда йиллик электр истеъмоли 4,3 млрд кВт соатни ташкил этиб, тақчиллик 150 млн кВт соат бўлиши кутилмоқда. Президент ўтказган йиғилишда буларни қоплаш учун 740 та корхонада 22 МВтли, ижтимоий объект ва кўп қаватли уйлар устида 11 МВтли қуёш панеллари ўрнатиш мумкинлиги айтилди.

Шавкат Мирзиёев 6 млрд долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича топшириқ берди
11 январ 2023, 19:22

Шавкат Мирзиёев 6 млрд долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича топшириқ берди

Президент Ўзбекистонда жами 6 млрд долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича топшириқ берди. Бироқ унинг бажарилиш муддати белгиланмаган. Иқтисодчи Миркомил Холбоев сўнгги йилларда ўзини оқламаган маҳаллийлаштириш сиёсатини танқиб қилиб, уни саратонга ўхшатди.

Бирорта вилоят раҳбари маҳаллий саноат салоҳиятидан фойдаланишни пухта ўйлаб кўргани йўқ — президент
30 апрель 2021, 18:58

Бирорта вилоят раҳбари маҳаллий саноат салоҳиятидан фойдаланишни пухта ўйлаб кўргани йўқ — президент

Президент саноатни ривожлантиришга бағишланган видеоселекторда бирорта туман, шаҳар ёки вилоят раҳбари маҳаллий саноат салоҳиятидан фойдаланишни чуқур ва пухта ўйлаб кўрмаганини таъкидлади. Сўнгги 3 йилда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш 1,5 бараварга ошга, бироқ бу эҳтиёжни қопламаётгани айтилди.

Президент саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва келгуси вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди
21 октябр 2020, 23:14

Президент саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва келгуси вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди

9 ойда 55 та ҳудудий лойиҳа ижроси кечиккан, 144 та лойиҳада ишлаб чиқариш ҳажми таъминланмаган. Оқибатда 720 млрд сўмлик маҳсулот тайёрлаш имконияти йўқотилган. Давлат раҳбари қолган 3 ойда $7 млрдлик 80 та тармоқ ва 44 та ҳудудий лойиҳани ишга тушириш муҳимлигини таъкидлади.

Ҳудудларда «саноат кластерлари» ташкил этилади
12 август 2020, 19:43

Ҳудудларда «саноат кластерлари» ташкил этилади

Президент бош вазир ўринбосарига ҳар бир ҳудудда «саноат кластерлари» ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Хусусан, Наманганда тўқимачилик, Навоийда қурилиш материаллари, Тошкент вилоятида фармацевтика, пойтахтда электроника ва мебель бўйича «саноат кластерлари»ни ташкил этиш мумкинлиги таъкидланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг