Маданият вазири Озодбек Назарбеков «санъатни ҳаром деб эътиқод қилиш — динни яхши тушунмаслик, ҳовлиқмаликдан» дея таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, «динни яхши билмасдан ва тушунмасдан туриб, жамоат олдида, минбардан туриб диндан гапириш учун, камида 25 йиллик билим олган бўлиш керак».
Ўзбекистонда ҳаддан ташқари дабдабали ўтказиладиган тўйлари ҳақида маданият вазири Озодбек Назарбеков муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра халқ орасида катта тўй қилиш мажбурият ва бир кунлик тўй учун йиллаб ишлаш одатий ҳолга айланган.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков 2019 йилда маданий мерос объектларини хатловдан ўтказишда ҳокимиятлар йўл қўйган камчилик ва хатолар ҳақида фикр билдирди. «Ҳудуд ҳокимиятлари томонидан кўр-кўрона рўйхат беришлар ёки 20 йил олдинги рўйхатини сандиғидан олиб, бизга шуни тақдим қилган ҳолатлар келиб чиқяпти», — деди вазир.
Сенаторлар маданият соҳасига оид қонунни маъқуллади. Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг таъкидлашича, «Авваллари бу соҳада якдил, унинг ҳамма йўналишларини қамраб олувчи қонун даражасидаги ҳужжат бўлмаган».
Озодбек Назарбеков тадбиркорларга маданият объектларидаги бўш майдонларни беришда ҳокимиятлар билан боғлиқ бюрократик ҳолатлар мавжудлигини қайд этди. Шу боис Маданият вазирлиги Ҳукуматга 2021 йилдан тадбиркорларга маданият марказлари, боғ ва ҳиёбонлар майдонларини ажратиш жараёнларини соддалаштиришга оид қарор лойиҳасини киритгани маълум қилинди.
Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековга икки мамлакат ўртасидаги маданий ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари учун «Туркманистонда хизмат кўрсатган артист» унвони берилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг