Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековни «Туркманистонда хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда «Золотой век» газетаси хабар берди.

Ушбу унвон «мамлакатлар ўртасидаги дўстона, қардош, қўшничилик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда, кўп йиллик туркман-ўзбек маданий ва гуманитар ҳамкорлигини ривожлантириш йўлидаги хизматлари, шунингдек, мусиқа ва қўшиқчилик санъати ҳамда касбий маҳоратини ривожлантиришда эришган ютуқлари учун» топширилади, дея таъкидланади хабарда.

Озодбек Назарбеков айни вақтда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ва халқ артисти унвонларига эга. Шунингдек, 2014 йилда у «Эл-юрт хурмати» ордени билан тақдирланган.