«мактаб ўқувчилари» тегли мақолалар


Тошкентда 60 фоиз респондентлар мактабга олиб борувчи йўлларни хавфли деб ҳисоблайди
5 июн 2021, 11:00

Тошкентда 60 фоиз респондентлар мактабга олиб борувчи йўлларни хавфли деб ҳисоблайди

ЮНИСЕФ ва ИИВ ЙҲХББ Ю-Репорт лойиҳаси доирасида мактаблар яқинидаги йўллар хавфсизлиги бўйича сўров ўтказди. Аксарият респондентларнинг (Тошкентда — 60 фоиз) мактабга олиб борувчи йўлларни хавфсиз эмас деб ҳисоблаши маълум бўлди. Ўқувчиларнинг катта қисми мактабга пиёда боради.

Халқ таълими вазири «соҳага адашиб кириб қолганлар»га бошқа иш топишни тавсия қилди
27 ноябр 2020, 12:49

Халқ таълими вазири «соҳага адашиб кириб қолганлар»га бошқа иш топишни тавсия қилди

1,5 млн абитуриентнинг 23 фоизини бу йилги мактаб битирувчилари ташкил этган бўлса, улар давлат гранти квотасининг 50 фоизини эгаллаган. «Абитуриентларнинг натижаси мактаб битирувчилариникидан анчагина орқада», — деди Шерзод Шерматов. Вазир, шунингдек, ўз ишини эплай олмаётган ва «соҳага адашиб кириб қолган» педагогларга ўзига бошқа иш топишни тавсия қилди.

Жиззахда совуқда юпун кийинган болалар иштирокидаги тадбир ташкилотчиларига огоҳлантириш берилди
24 ноябр 2020, 16:10

Жиззахда совуқда юпун кийинган болалар иштирокидаги тадбир ташкилотчиларига огоҳлантириш берилди

Бахмал туманида юпун кийинган болалар иштирок этган тадбир ташкилотчиларига тумани ҳокимлиги томонидан огоҳлантириш берилди ҳамда қонуний тартибда чора кўриладиган бўлди. Тадбир 5−6 дақиқа давом этган ва болалар узоқ вақт ташқарида қолмаган, дея хабар берди ҳокимлик.

Жиззахда мактаб ўқувчилари юпун кийимларда совуққа олиб чиқилди
24 ноябр 2020, 11:18

Жиззахда мактаб ўқувчилари юпун кийимларда совуққа олиб чиқилди

Жиззах вилояти Бахмал туманидаги кутубхона очилиш маросимига мактаб ўқувчилари юпун кийимларда олиб чиқилди. Ўша куни ҳаво ҳарорати -2 даражадан -11 даражагача совуқ бўлган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг