Бундан бир неча кун олдин Aндижонда юпун кийимларда байроқ кўтаришга чиқарилган 43-мактаб ўқувчилари ҳақида хабар берган едик. Кейинчалик ушбу мактаб директори ҳамда унинг ўринбосари ишдан олинганини маълум бўлди.

20 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Ахборот-кутубхона маркази очилди, деб хабар бермоқда Бахмал тумани ҳокимлиги ахборот хизмати. Ушбу очилиш маросимида миллий либос кийган қизалоқлар қатор қилиб қўйилганини кўриш мумкин.

Kun.uz нашри 20 ноябр, шанба куни Бахмал туманида об-ҳаво кечаси -11 даража совуқ, кундузи энг «исигани» -2 даража совуқ бўлганлигига эътибор қаратган.