Сурхондарёда 360 бош қўй сел келиши оқибатида нобуд бўлди
7 май 2024, 15:24

Сурхондарёда 360 бош қўй сел келиши оқибатида нобуд бўлди

Шеробод туманида сел оқизиб кетиши оқибатида 360 бош қўй нобуд бўлди. Қўйлар жасади Санитария-эпидемиология бошқармаси томонидан ҳар хил касалликлар тарқамаслиги учун дезинфекция қилиниб кўмилди.

Россия ҳукумати истеъфога чиқди
7 май 2024, 15:17

Россия ҳукумати истеъфога чиқди

Владимир Путиннинг президентлик лавозимига киришиши муносабати билан Россия ҳукумати истеъфога чиқди. Яқин кунларда Путин Давлат думасига янги бош вазир номзодини тақдим этади. Унгача аввалги ҳукумат ўз вазифасини бажарувчи сифатида ишлашда давом этади.

Шавкат Мирзиёев 5 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди (фото)
7 май 2024, 14:46

Шавкат Мирзиёев 5 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди (фото)

Венгрия, Эрон, Чехия, Ўмон ва Жазоир элчилари Ўзбекистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди. «Ўзбекистон жаҳонга кенг очилаётган, хорижий шериклари билан алоқаларни изчил ривожлантириб бораётган тинчликсевар ва адолатли ижтимоий давлат», — деди Шавкат Мирзиёев.

Журналист Абдурауф Қоржовов 68 ёшда вафот этди
7 май 2024, 13:47

Журналист Абдурауф Қоржовов 68 ёшда вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдурауф Қоржовов 68 ёшда вафот этди. У МТРК тизимида 27 йил давомида ишлаган, шунингдек, сўнгги йилларда «Янги Ўзбекистон» газетасида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига мослашиш миллий режаси устида иш олиб борилмоқда
7 май 2024, 13:36

Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига мослашиш миллий режаси устида иш олиб борилмоқда

Тошкентда бўлиб ўтган иқлим ўзгариши ва мослашув масалаларига бағишланган анжуманда миллий мослашув режасини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар қабул қилинди. Бундай режага эга бўлиш Иқлим бўйича Париж келишувига содиқ бўлган ҳар бир давлат учун мажбурийдир.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари раҳбарлари терроризм ва наркотик моддалар савдосига қарши курашни муҳокама қилди
7 май 2024, 13:26

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари раҳбарлари терроризм ва наркотик моддалар савдосига қарши курашни муҳокама қилди

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари раҳбарлари Фарғонада бўлиб ўтган йиғилишда трансчегаравий таҳдидларга қарши курашни муҳокама қилди. Шунингдек, қирғиз-тожик чегараларини делимитация қилиш ва ўзбек-қирғиз чегараларини демаркациялаш жараёнларини тезлаштиришга келишиб олинди.

Соғлиқ ёмонлашувига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш декриминализация қилиниши мумкин
7 май 2024, 12:26

Соғлиқ ёмонлашувига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш декриминализация қилиниши мумкин

Соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказишни декриминализация қилиб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказилиши кутилмоқда. Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини қабул қилди.

Автомашинани қайта рўйхатдан ўтказиш йиғими аввалги миқдор — БҲМнинг 10 фоизига қайтарилди
7 май 2024, 11:58

Автомашинани қайта рўйхатдан ўтказиш йиғими аввалги миқдор — БҲМнинг 10 фоизига қайтарилди

Ички ишлар вазирлиги раҳбари автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун аввалги 10 фоизлик БҲМ ставкасини қайтарди, бир ой олдин бу кўрсаткич 68 баробар оширилганди. Аммо оширилган рўйхатга олиш тўловлари (оддий автомобиллар учун 6,84 БҲМ ва электромобиллар учун 1,5 БҲМ) ўзгаришсиз қолди.

ДХХ прокурор ўринбосари, ҳоким ўринбосари ва кадастр бошлиғини порада гумонлаб қўлга олди
7 май 2024, 11:41

ДХХ прокурор ўринбосари, ҳоким ўринбосари ва кадастр бошлиғини порада гумонлаб қўлга олди

Кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт тумани филиали бошлиғи 25 минг доллар пора олгани айтилмоқда. Шунингдек, ДХХ Фарғонада прокурор ўринбосари, Наманганда ҳоким ўринбосари, Тошкент вилоятида эса электр таъминоти корхонаси бошлиғини қўлга олди.

Олий суд 205 нафар қатағон қурбонларини оқлади. Рўйхат
7 май 2024, 11:27

Олий суд 205 нафар қатағон қурбонларини оқлади. Рўйхат

Ўзбекистон Олий суди 1930−1938 йилларда қатағон қилинган 205 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмини чиқарди. Ушбу шахсларнинг аксарияти концлагерга жўнатилган, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган ёки отувга ҳукм қилинган.

Талабалар учун давлат грантини тақсимлаш тартиби ўзгаради
7 май 2024, 11:01

Талабалар учун давлат грантини тақсимлаш тартиби ўзгаради

Эндиликда ОТМларда давлат гранти бутун ўқиш даври учун бир талабага берилмай, ҳар йили юқори баҳолар олган талабалар орасида қайта тақсимланади. «Грантга кирган талаба кейинги ўқув йилида ҳам грант учун курашиши керак», — деди «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» директори Адҳам Худойқулов.

Сирдарёда ўқувчилари синфда клип томоша қилган мактаб раҳбарияти ишдан олинди
7 май 2024, 10:39

Сирдарёда ўқувчилари синфда клип томоша қилган мактаб раҳбарияти ишдан олинди

Сардоба туманидаги 5-мактабда ўқувчилар Massa`нинг «Думба» клипини томоша қилаётгани акс этган видео тарқалди. Мактаб таълими бошқармаси ўқувчиларни дарсдан бўш вақтида назоратсиз қолдиргани учун синф раҳбари, директор ва унинг ўринбосари ишдан олинганини билдирди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳар бирига 20 млн сўмдан берилади
7 май 2024, 10:01

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳар бирига 20 млн сўмдан берилади

Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, Иккинчи жаҳон урушининг барча қатнашчилари ва ногиронларига 20 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Молдованинг Ўзбекистондаги янги элчисидан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди
7 май 2024, 09:39

Молдованинг Ўзбекистондаги янги элчисидан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Молдованинг янги элчиси Валериу Кивердан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Хитой раиси сўнгги беш йил ичида илк бор Европага ташриф буюрди
7 май 2024, 09:27

Хитой раиси сўнгги беш йил ичида илк бор Европага ташриф буюрди

Хитой раиси Си Цзиньпин 2019 йилдан бери илк бор Европа бўйлаб турнега чиқди — у Франция, Сербия ва Венгрияга ташриф буюради. Турне Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо келишмовчиликлари ва Россиянинг Украина билан уруши туфайли кескинлашган муносабатлар даврига тўғри келди.

Хоразмдаги боғчада болаларга тарсаки туширган тарбиячи ишдан олинди
7 май 2024, 08:49

Хоразмдаги боғчада болаларга тарсаки туширган тарбиячи ишдан олинди

Гурлан туманидаги 23-боғчада бир-бири билан уришган болаларга тарсаки туширган тарбиячи ишдан бўшатилди. Шунингдек, айни шу тарбиячи эътиборсизлиги сабабли бошқа бир ҳолатда боланинг қўлини эшик қисиб қолгани аниқланди. Унинг бармоғига игна тиқилмаган, балки даволаш учун махсус сим қўйилган.

Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвадаги парадда иштирок этади
6 май 2024, 21:06 1

Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвадаги парадда иштирок этади

Шавкат Мирзиёев Москвада Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган параднинг фахрий меҳмонлари қаторида бўлади, дея хабар берди Кремль. Парадда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Куба, Лаос ва Гвинея-Бисау давлатлари раҳбарлари ҳам иштирок этади.

«Аёллар кетиш учун куч топиши керак». Диёра Усмонова биринчи турмушида калтаклангани ҳақида гапирди
6 май 2024, 20:38

«Аёллар кетиш учун куч топиши керак». Диёра Усмонова биринчи турмушида калтаклангани ҳақида гапирди

Тадбиркор Диёра Усмонова марҳум Бобур Усмонов (Алишер Усмоновнинг жияни) билан биринчи турмушида бўлган оиладаги зўравонлик ҳақида гапирди. «Зўравонлик тўрт йил давом этган, мия чайқалиши, кўплаб қонлар ва кўкаришлар пайдо бўлганди», — деди у.

Исроил Рафаҳ аҳолисини эвакуация қилишни бошлади
6 май 2024, 19:43

Исроил Рафаҳ аҳолисини эвакуация қилишни бошлади

Исроил шарқий Рафаҳда жон сақлаётган ўн минглаб ғазоликларни шаҳардаги эҳтимолий ҳарбий амалиётлар фонида гуманитар ҳудудга кўчиб ўтишга чақирди.

Йилнинг дастлабки 4 ойида давлат бюджет дефицити 25 трлн сўмдан ошди
6 май 2024, 18:49

Йилнинг дастлабки 4 ойида давлат бюджет дефицити 25 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистонда январь-апрель ойлари оралиғида давлат бюджети дефицити 25 трлн сўмдан ортиқни ташкил этди. Апрель ойидаги даромад ва харажатлар орасидаги фарқ ой бошига шаклланган қолдиқ ва апрель ойида муомалага чиқарилган Давлат қимматли қоғозлари ҳисобига қопланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг