Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир иштирокчиси ва ногиронига 20 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Фармон Ўзбекистонда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда 1941−1945 йиллардаги урушда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган.

Ўтган йили уруш қатнашчилари ва ногиронларига тўланадиган пул миқдори 18 миллион сўмни ташкил этганди. Сумма 2022 йилда — 15 миллион сўм, 2021 йилда — 12 миллион сўм, 2020 йилда — 10 миллион сўм, 2019 йилда — 7,5 миллион сўм, 2018 йилда — 5 миллион сўм ва 2017 йилда — 2 миллион сўм бўлган.