Ижтимоий тармоқларда бир гала қўйлар жасадини юк машинасидан чуқурликка тўкилиб кетилаётгани видеоси тарқалди. Ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси изоҳ берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 29−30 апрель, 1 май кунларида ёғингарчиликни кўп бўлиши оқибатида Шеробод туманининг «Боғиобод» маҳалласи ҳудудига кучли сел келган.

Оқибатда маҳалладаги қишлоққа адирликдан келган кучли сел қўрадаги 360 бош қўй нобуд бўлган.

Мурожаатда кўрсатилган ҳудудда ҳозирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят Санитария-эпидемиология бошқармаси томонидан назоратга олиниб, нобуд бўлган қўйлардан ҳар хил касалликлар тарқамаслиги учун дезинфекция қилиниб кўмилди.