31 май куни Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига бориб, ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошлади. Унинг матбуот хизмати мажмуадан олинган фотосуратларни эълон қилди.

Президент иштирокида Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халққа тинчлик-фаровонлик тилаб дуо ўқилди. Зиёрат чоғида «обод қилинган, тарихий аслият тикланган» мажмуадаги ишлар кўздан кечирилди.

Бундан ташқари, мажмуадаги Тоқи миёна дарвозасидан борувчи тарихий йўлак тиклангани қайд этилди. Энди зиёратчилар Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига суннатга мувофиқ қибла тарафдан юриб боради. Тоқи миёна дарвозасининг икки ёни боққа айлантирилган. Музей ва таҳоратхона барпо этилган. Йўқолиб бораётган Дониёлбий мадрасаси тикланмоқда.

баҳоуддин нақшбанд мақбарасини, бухоро, президент

баҳоуддин нақшбанд мақбарасини, бухоро, президент

баҳоуддин нақшбанд мақбарасини, бухоро, президент

«Юз йил вайрон бўлиб ётган бу дарвозани тиклаганимиз — ўзликни англаш, тарихга ҳурматимиз ифодаси. Энди бу ердаги ҳар бир обидага, хонлар даҳмаларига битиклар ёзиб қўйиш керак. Зиёратга келганлар қадамма-қадам тарихни ўрганиб, маънавий руҳ олиб ўтсин», — деди Шавкат Мирзиёев.

баҳоуддин нақшбанд мақбарасини, бухоро, президент

баҳоуддин нақшбанд мақбарасини, бухоро, президент

Президент олимлар билан суҳбатда Баҳоуддин Нақшбанд меросини чуқур ўрганиш ҳақида фикр билдирди. Чет давлатлардан манбаларни олиб келиш, илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш, музейни Имом Бухорий мажмуасидагидек мазмунан бойитиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, зиёратчилар, жумладан, хорижий туристлар учун қулайликларни кенгайтириш, қишга ҳам, ёзга ҳам мос шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Мутасаддиларга шуларни қамраб олган ҳолда, олимларнинг таклифлари асосида қарор ишлаб чиқиш топширилди.

баҳоуддин нақшбанд мақбарасини, бухоро, президент

баҳоуддин нақшбанд мақбарасини, бухоро, президент

баҳоуддин нақшбанд мақбарасини, бухоро, президент