Ўзбекистонда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунини мамлакатимизда нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари, концлагерлар ва Ленинград қамали асирларининг ҳар бири 15 млн сўмдан пул олади. Бу ҳақда президент фармонида кўзда тутилган, деб хабар бермоқда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.

Мансабдор шахсларга қуйидагилар топширилди:

  • ёлғиз яшаётган ва муҳтожлардан шахсан хабар олиб, уларга совға-саломлар етказиш;
  • уруш қатнашчиларининг, концлагерлар ва Ленинград қамали асирларининг ҳар бирининг хонадонига шахсан бориб, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топшириш;
  • 10 минг нафар фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар билан шахсан учрашиб, хабар олиш ва совғалар топшириш.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда уруш қатнашчилари ва меҳнатга лаёқатсиз фахрийлар учун тўланадиган ҳақ миқдори 2 млн сўм, 2018 йилда 5 млн сўм, 2019 йилда 7,5 млн сўм, 2020 йилда 10 млн сўм, 2021 йилда 12 млн сўмни ташкил этган.