SNS Ratings агентлиги томонидан тузилган Ўзбекистондаги тижорат банкларининг мобил иловалари рейтингида ANORBANK биринчи ўринни қўлга киритди.

Рейтинг тижорат банкларининг жисмоний шахслар учун мобил иловаларини баҳолаш мезонига асосланган. Рўйхатни тузишда 2024 йилнинг 1 март ҳолатига кўра, Google Play ҳамда App Store иловалари фойдаланувчилари томонидан қолдирилган шарҳлар ҳисобга олинди. 96,09 балл билан ANORBANK иловаси биринчи ўринни эгаллади ва «ААА — Идеал» рейтингини қўлга киритди.

ANORBANK рақамли тижорат банки бўлиб, унда барча хизматлардан онлайн фойдаланиш имконияти мавжуд. Банкнинг мобил иловаси орқали мижозлар кенг турдаги молиявий хизматларни тез ва осон амалга оширишлари мумкин. Фойдаси тегиши мумкин бўлган имкониятлар талайгина.

Карталар

Банк мижозлари иловада жисмоний ва виртуал банк карталарини осонгина очишлари, шунингдек, АНОРБАНКънинг мавжуд карталарини киритишлари мумкин.

anorbank, реклама

Картдан ўтказмалар

ANORBANK иловаси мижозларга ўз ҳисоблари ва карталаридан ўтказмаларни амалга ошириш билан бир қаторда бошқа мижозларнинг карталари ва ҳисоб рақамларига ҳам пул ўтказиш ва уларни алоҳида рўйхатга киритиш имконини беради.

Ҳисобни бошқариш

Мижозлар ҳисоб балансларини осонгина текширишлари, транзакциялар тарихини кўришлари, тўловларни амалга оширишлари ва тўлов билдиришномаларини ўрнатишлари мумкин.

Валюта алмашиш

Оддий ва қулай онлайн конвертер маблағларни бир валютадан бошқасига ўтказиш имконини беради.

Жойларда тўлов

QR-кодларни сканерлаш орқали товарлар ва хизматлар учун тўловни тезда амалга ошириш мумкин.

anorbank, реклама

Пул ўтказмалари

Мижозлар Россиядан пул ўтказмаларини телефон рақами орқали тўғридан-тўғри картага қабул қилишлари ёки MasterCard карталари ўртасида пул ўтказмалари учун MoneySend хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Омонатлар

Иловада ANORBANK`дан фойдали омонатлар тўплами тақдим этилган бўлиб, у ерда мижозлар батафсил маълумотга эга бўлишлари, ўзларига мос омонат турини танлаб, уни онлайн очишлари мумкин.

anorbank, реклама

Кредитларни бошқариш

Мобил иловадан фойдаланган ҳолда ANORBANK мижозлари банкка бормасдан туриб ҳам ҳужжатларсиз осонгина кредит олишлари, сўнг ўз кредитлари ҳақидаги маълумотларни кузатиб боришлари, кредит тўловини амалга оширишлари, шунингдек, тўловлар ҳолати ва муддатларини текшириб боришлари мумкин.

Хавфсизлик

Хавфсизликни таъминлаш ва аккаунтга бошқаларнинг рухсатсиз киришини олдини олиш учун иловада ҳимоя функцияси ўрнатилган бўлиб, у мижознинг юзини таниш орқали блокировкадан чиқаришни амалга оширади.

Мониторинг

Тўлов мониторинги хизмати барча харажатлар ва даромадларни назорат қилишда ёрдам беради.

Техник ёрдам кўрсатиш

ANORBANK иловасида банкка қўнғироқ қилиш ёки махсус чатга ёзиш орқали банк мутахассиси билан боғланиб, юзага келган муаммоларни ҳал қилиш мумкин.

ANORBANK иловасини Google Play ёки App Store`дан юклаб олиш мумкин.

Барча хизматлар ҳақида банкнинг веб-сайтида, мобил иловасида ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида батафил маълумот олиш мумкин.

Сайт: anorbank.uz
Facebook: fb.com/anorbank
Instagram: @anorbank
Telegram: t.me/anorbank

Реклама ҳуқуқлари асосида.