«моқ» тегли мақолалар


Тошкентда ўтган «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонликлар 6 та медаль олди. Совриндорлар ҳақида нималар маълум?
4 март 2024, 11:03

Тошкентда ўтган «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонликлар 6 та медаль олди. Совриндорлар ҳақида нималар маълум?

Тошкентда ўтган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонликлар аввалгига қараганда каттароқ натижага эришди. Улар 6 та медаль олиб, Франция ва Япониядан кейин умумҳисобда 3-ўринда бўлди. Достон Рўзиев ва Музаффарбек Тўрабоев олтин медаль олди, Давлат Бобонов бронза билан турнирни якунлади.

Дзюдо: Жаҳон чемпионатининг биринчи кунида икки ўзбекистонлик мағлубиятга учради
6 октябр 2022, 18:28

Дзюдо: Жаҳон чемпионатининг биринчи кунида икки ўзбекистонлик мағлубиятга учради

Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг 1-кунида Ўзбекистон вакили Дилшодбек Баратов -60 кг вазн тоифасида бронза медали учун баҳсда қозоғистонлик спортчига имкониятни бой берди. 48 кг вазнда Ҳалима Қурбонова туркиялик спортчини енгиб, иккинчи даврада Италия вакилига мағлуб бўлди.(Фото)

МОҚ спортчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида спортчилардан иборат комиссия тузди
31 март 2022, 15:01

МОҚ спортчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида спортчилардан иборат комиссия тузди

Миллий олимпия қўмитаси таркибида спортчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Атлетлар комиссияси тузилди. Унга 7 нафар спортчи кирди. Дмитрий Шокин комиссияга раҳбар этиб тасдиқланди, Оксана Чусовитина ва Бекзод Абдураҳмонов эса унинг ўринбосарлари бўлди.

Рустам Шоабдураҳмонов МОҚ раислигидан кетди
17 феврал 2022, 12:43

Рустам Шоабдураҳмонов МОҚ раислигидан кетди

2019 йилнинг май ойидан бери Миллий олимпия қўмитаси раиси сифатида ишлаб келаётган Рустам Шоабдураҳмонов ўз аризасига биноан ишдан бўшатилди.

«Ҳеч қачон бундай адолатсиз ҳакамликни кўрмаганман» — бош вазир Олимпиада ўйинлари ҳақида
9 август 2021, 23:32 3

«Ҳеч қачон бундай адолатсиз ҳакамликни кўрмаганман» — бош вазир Олимпиада ўйинлари ҳақида

Бош вазир Абдулла Арипов Токиодаги Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик боксчиларга нисбатан адолатсизлик бўлганлигини таъкидлади. «Шу ёшга кириб, ҳеч қачон бунақанги адолатсиз ҳакамликни кўрмаганман… Уларнинг мақсади боксчиларимизнинг иродасини синдириш эди», — деди у.

Олимпия терма жамоасининг парад формаси ва экипировкаси: ишлаб чиқарувчилар ҳақида нималар маълум?
27 июл 2021, 07:33

Олимпия терма жамоасининг парад формаси ва экипировкаси: ишлаб чиқарувчилар ҳақида нималар маълум?

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 7SABER (график белги Отабек Умаров томонидан яратилган) бренди остидаги экипировка ва спорт кийимида қатнашмоқда, Ўйинлар очилиш маросими учун парад формасини эса Ideal бренди тайёрлади. «Газета.uz» форма қай тарзда танлангани ва ишлаб чиқарувчилар ҳақида маълумот тўплади.

МОҚ Ўзбекистон байроқдорлари ўзгарганига изоҳ берди
23 июл 2021, 20:21

МОҚ Ўзбекистон байроқдорлари ўзгарганига изоҳ берди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Олимпиада очилиш маросимида байроқдорлар спортчиларни ортиқча толиқтирмаслик учун алмаштирилганини маълум қилди.

Ўзбекистон сузиш бўйича натижалар сохталаштирилгани сабабли жанжал марказига тушиб қолди
19 июл 2021, 14:41

Ўзбекистон сузиш бўйича натижалар сохталаштирилгани сабабли жанжал марказига тушиб қолди

Халқаро сузиш федерацияси Олимпиада йўлланмасини олиш учун натижаларни сохталаштирган бир қанча ўзбекистонлик сузувчиларнинг кўрсаткичларини бекор қилди. Бу ҳинд спортчиси томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида юзага чиқди. Сохталаштиришга уриниш сабабли Ўзбекистонга қўшимча санкциялар жорий этилиши мумкин. МОҚ баёнот билан чиқди.

Равшан Эрматов Миллий олимпия қўмитасида биринчи вице-президенти лавозимига сайланди
12 апрель 2021, 12:57

Равшан Эрматов Миллий олимпия қўмитасида биринчи вице-президенти лавозимига сайланди

Шу кунга қадар бир вақтнинг ўзида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимларида ишлаб келаётган Равшан Эрматов Миллий олимпия қўмитаси биринчи вице-президенти этиб сайланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг