2024 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда Аи-80 бензинига акциз солиғи ставкаси оширилади, бошқа юқори октанли ёнилғи маркаларида эса ўзгаришсиз қолади. Бу солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилиниши муносабати билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартишлардан келиб чиқади.

Таркибида зарарли газлар кўп бўлган Аи-80 русумли бензинга акциз солиғи 12,2 фоизга ошади — бир тоннаси учун 303 минг сўмдан 340 минг сўмгача. Ушбу маркадаги бензинни охирги истеъмолчига сотишда акциз солиғи ставкаси литри учун 425 минг сўмдан 476 сўмга ёки бир тонна учун 565 минг сўмдан 633 минг сўмгача оширилади.

Аввалроқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур чора натижасида 1 литр Аи-80 бензини 1 фоизга ёки 88 сўмга қимматлашиши ҳақида маълум қилганди.

91 ва ундан юқори октанли бензинга акциз солиғи ставкалари ўзгармайди (Аи-91 ва ундан юқори) ва ишлаб чиқарувчилар учун бир тоннасига 303 минг сўм, якуний истеъмолчига сотилганда эса литри учун 425 сўм даражасида қолмоқда.

Қарор аҳоли саломатлигига салбий таъсир ва табиатга етказилаётган зарарни камайтириш зарурати билан изоҳланган.

Дизель ёнилғисига нисбатан акциз солиғи ишлаб чиқарувчилар учун бир тоннасига 291 минг сўмдан 326 минг сўмгача ва литри учун 425 сўмдан 476 сўмгача, чакана савдода учун эса 516 минг сўмдан 578 минг сўмгача оширилади. ЭКО дизель ёнилғисига (синтетикдан ташқари) акциз солиғи бир тонна учун 262 минг сўмдан 293 минг сўмгача ошади.

Экологик тозароқ бўлган ёнилғи — суюлтирилган газга нисбатан акциз солиғи ҳам якуний истеъмолчига сотилганда литри учун 425 сўмдан 476 сўмгача ёки бир тоннаси учун 807,5 минг сўмдан 904 минг сўмгача, сиқилган газнинг бир куб метри учун эса 605 минг сўмдан 678 сўмгача оширилмоқда.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қайд этишича, бунинг натижасида метан нархи 3 фоизга ёки 84 сўмга ошади.

Акциз солиғи ставкалари


Товарлар (хизматлар) номи
Солиқ ставкалари


2024 йил 1 январь
2024 йил 1 апрелдан
1.
Нефть маҳсулотлари:


1.
бензин Аи-80 ва ундан юқори
303 000 сўм / тонна
340 000 сўм / тонна

бензин Аи-91 ва ундан юқори
303 000 сўм / тонна

авиакеросин (синтетикдан ташқари)
242 000 сўм / тонна
271 000 сўм / тонна

дизель ёнилғиси (синтетикдан ташқари)
291 000 сўм / тонна
326 000 сўм / тонна

ЭКО дизель ёнилғиси (синтетикдан ташқари)
262 000 сўм / тонна
326 000 сўм / тонна

дизель ёки карбюраторли (инжекторли) двигателлар учун мотор мойи
412 000 сўм / тонна
461 000 сўм / тонна
2.
Полиэтилен гранулалар
10 фоиз
3.
Табиий газ, Ўзбекистонга импорт қилинадиган газлар бундан мустасно
20 фоиз
4.
Якуний истеъмолчига сотилган:



бензин Аи-80 ва ундан юқори
1 литр учун 425 сўм / 1 тонна учун 565 000 сўм
1 литр учун 476 сўм / 1 тонна учун 633 000 сўм

бензин Аи-91 ва ундан юқори
1 литр учун 425 сўм / 1 тонна учун 565 000 сўм

дизель ёнилғиси
1 литр учун 425 сўм / 1 тонна учун 516 000 сўм
1 литр учун 476 сўм / 1 тонна учун 578 000 сўм

суюлтирилган газ
1 литр учун 425 сўм / 1 тонна учун 807 000 сўм
1 литр учун 476 сўм / 1 тонна учун 904 000 сўм

сиқилган газ
1 кубометр учун 605 сўм
1 кубометр учун 678 сўм
5.
Мобил хизматлар
10 фоиз
6.
Хушбўйлаштирувчи ва ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакар
20 фоиз

Таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар бўлган ва истеъмол қалоғига қадоқланган газланган ичимликлар (энергетик ва тоник ичимликлар бундан мустасно)
-
1 литр учун 500 сўм

энергетик ва тоник ичимликлар
-
1 литр учун 2000 сўм

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 31 декабрда импорт қилинадиган ва маҳаллий Аи-80 русумли бензин ва унинг чакана савдоси учун жорий этилган акциз солиғининг «ноль» ставкасининг амал қилиш муддати ниҳоясига етди. Натижада 1 январдан бошлаб UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-80 бензини нархи литри учун яна 6800 сўм, хусусий ёнилғи қуйиш шохобчаларида эса 8800 сўмга кўтарилди.