«аи-80» тегли мақолалар


UNG Petro шохобчаларида Аи-80 бензини нархи ошди
26 феврал 2024, 11:59

UNG Petro шохобчаларида Аи-80 бензини нархи ошди

26 февралдан UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-80 бензини нархи 6800 сўмдан 7000 сўмгача қимматлашди. Охирги бир ой ичида ушбу маркадаги бензин тақчиллиги кузатилмоқда.

Ўзбекистонда Аи-80 бензинининг нархини чеклаш режалаштирилмоқда
4 январ 2024, 14:01

Ўзбекистонда Аи-80 бензинининг нархини чеклаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистондаги барча «заправка»ларда Аи-80 бензинига 8 минг сўмлик юқори нарх чегарасини белгилаш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, рақобатни ривожлантириш учун «Татнефть», «Лукойл», «Газпромнефть» ва Saneg компанияларини 80 дан ортиқ «заправка» қурилишига жалб этиш режалаштирилган.

Аи-80 бензинига акциз солиғи бекор қилингани сабабли бюджет 100 млн доллар йўқотди. Аҳоли эса бу имтиёздан фойда кўрмади
4 январ 2024, 08:18

Аи-80 бензинига акциз солиғи бекор қилингани сабабли бюджет 100 млн доллар йўқотди. Аҳоли эса бу имтиёздан фойда кўрмади

Ўтган йилда Аи-80 бензинига акциз солиғи вақтинча бекор қилингани сабабли давлат бюджетига 100 млн доллар камомад етди, шунга қарамай, Ўзбекистон аҳолиси бу имтиёздан деярли наф кўрмади. Энергетика вазирлиги бундан асосан тадбиркорлар фойда кўрганини тасдиқлади.

Аи-80 бензини баҳорда қимматлайди. 1 апрелдан бензин, дизель ёнилғиси ва газга нисбатан акциз солиғи оширилади
3 январ 2024, 15:45

Аи-80 бензини баҳорда қимматлайди. 1 апрелдан бензин, дизель ёнилғиси ва газга нисбатан акциз солиғи оширилади

Ўзбекистонда 1 апрелдан Аи-80 бензинига нисбатан акциз солиғи ставкаси 12 фоизга, Аи-91 ва ундан юқори бензин учун ўзгаришсиз қолади. Қарор зарарли газларнинг аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш билан изоҳланди, бироқ акциз солиғи экологик тоза ёнилғи турларига нисбатан ҳам оширилади.

Аи-80 бензини учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллаш якунланди. Янги нархлар
1 январ 2024, 18:43

Аи-80 бензини учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллаш якунланди. Янги нархлар

31 декабрда Аи-80 бензинига жорий этилган акциз солиғини «ноль» ставка қўллаш якунига етди. Энди UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида ушбу маркадаги бензин нархи 6800 сўмдан сотилмоқда (бунгача 6050 эди), хусусий шохобчаларда эса қимматроқ.

Spot: Биржада Аи-80 бензинини сотиш лимитининг оширилиши харидорлар сонини камайтирди
23 октябр 2023, 21:36

Spot: Биржада Аи-80 бензинини сотиш лимитининг оширилиши харидорлар сонини камайтирди

Биржада Аи-80 бензинини сотиш лимитининг 5 тоннадан 10 тоннага оширилиши талабнинг бир неча баробар ортишига ва харидорларнинг икки баравар қисқаришига олиб келди, деб ёзмоқда Spot. Айрим АЁҚШлар фаолиятини тўхтатди. Биржада нарх чеклови ҳам киритилган бўлиб, бу «бозор тамойилларига зид».

Бензин тақчиллигига олиб келадиган омиллар йўқ — Рақобатни ривожлантириш қўмитаси
20 октябр 2023, 15:24

Бензин тақчиллигига олиб келадиган омиллар йўқ — Рақобатни ривожлантириш қўмитаси

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси бензин сотиб олишдаги чекловлар туфайли тақчиллик эҳтимоли борлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Қўмитага кўра, 17 октябрдан бензин хариди лимити 5 тоннадан 10 тоннага оширилган. Тақчиллик ва нархларнинг ошишига йўл қўймаслик бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.

«Ўзбекнефтгаз» Аи-80 бензини нархини манипуляция қилиш бўйича айбловни рад этди
6 апрель 2023, 12:27

«Ўзбекнефтгаз» Аи-80 бензини нархини манипуляция қилиш бўйича айбловни рад этди

Жаҳонда нефть нархи пасайса ҳам, Ўзбекистонда бензин нархи тушмагани учун «монополистлар ўз қоидаларига содиқ» дея айбланган UNG Petro бу даъволарни «ноўрин» деб атади.

«Ўзбекнефтгаз» — ёнилғи қуйиш шохобчаларида навбатлар юзага келгани ҳақида
4 феврал 2023, 15:10

«Ўзбекнефтгаз» — ёнилғи қуйиш шохобчаларида навбатлар юзага келгани ҳақида

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ўз ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги узун навбатларни биржа орқали олинган бензиннинг баъзи хусусий АЁҚШларда сотилмаётгани, нархлар сунъий оширилаётгани, шунингдек, талабни қондириш учун ишлаб чиқариш қуввати етишмаслиги билан изоҳлади.

«Ўзбекнефтгаз» ўз АЁҚШларида АИ-80 бензини тақчил эканини рад этди
14 август 2022, 15:28

«Ўзбекнефтгаз» ўз АЁҚШларида АИ-80 бензини тақчил эканини рад этди

«Ўзбекнефтгаз» компанияси АИ-80 бензинига талаб ортиб бораётганини қайд этди, бироқ АЁҚШларида ушбу маркадаги ёқилғи тақчиллиги кузатилаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

Аи-80 бензини нархининг кўтарилиши талаб ошиши билан изоҳланди
8 июл 2022, 21:30

Аи-80 бензини нархининг кўтарилиши талаб ошиши билан изоҳланди

Импорт қилувчилар томонидан юқори октанли автобензиннинг четдан келтириши камайиши натижасида, Аи-80 русумли автобензинга бўлган талаб ортмоқда, деб хабар берди «Ўзбекнефтгаз».

«Ўзбекнефтгаз» шохобчаларида «АИ-80» бензини 6500 сўмгача арзонлаштирилди
17 декабр 2021, 10:30

«Ўзбекнефтгаз» шохобчаларида «АИ-80» бензини 6500 сўмгача арзонлаштирилди

Жума кунидан «Ўзбекнефтгаз» компаниясига қарашли республикадаги барча ёқилғи қуйиш шохобчаларида «АИ-80» маркали бензин нархи 6500 сўмгача арзонлаштирилди.

«Ўзбекнефтгаз» АИ-80 бензинини ишлаб чиқаришни босқичма-босқич тўхтатади
16 ноябр 2021, 22:11

«Ўзбекнефтгаз» АИ-80 бензинини ишлаб чиқаришни босқичма-босқич тўхтатади

2022 йилдан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» АИ-80 бензинини ишлаб чиқаришни босқичма-босқич тўхтатишни режалаштирмоқда. Биринчи марта бундай режалар 2020 йилнинг июнь ойида эълон қилинган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг