31 декабрь куни импорт ва маҳаллий Аи-80 бензини ҳамда унинг чакана савдосига жорий этилган акциз солиғини «ноль» ставка қўллаш якунига етди. 2022 йил 13 декабрдан бошлаб аввалига 2023 йил 1 мартгача, сўнгра ўтган йилнинг охиригача ёнилғи қуйиш шохобчалари фаолиятига чекловлар қўйилгани ва бензинга талаб ортиши муносабати билан ставка нолга туширилганди.

Тариф бекор қилиниши билан давлатга қарашли UNG Petro («Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти шуъба корхонаси) ёнилғи қуйиш шохобчаларида энг арзон бензиннинг бир литри 6800 сўмдан 5700 сўмгача арзонлашди. Кейинроқ нарх 6050 сўмгача кўтарилди. Хусусий шохобчаларда нарх анча юқори бўлди.

1 январдан UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-80 бензини нархи литрига яна 6800 сўм, хусусий шохобчаларда эса 8800 сўмга етди.

Бошқа маркадаги бензин нархлари ҳали ўзгармади.