Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 29 ноябрдаги қарори билан «Махсустранс» корхонасининг қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича пойтахт аҳолиси ва ташкилотлари учун тарифларини 1,5 бараварга ошириш тасдиқланди. Кенгашнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, тарифлар ҳоким қарори чиққанидан кейин кучга киради.

Ҳар бир яшовчи учун ойига маиший чиқиндиларни олиб чиқиш тарифи 4500 сўмдан 7500 сўмгача оширилади.

Бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун 1 кубометр қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш ҚҚСсиз 89 966,57 сўмга (ҳозирда 53 986,56 сўм), 1 тонна чиқиндилар — 188 808,96 сўмга (ҳозирда 20 174 сўм) қимматлашади.

Корхона ва ташкилотлар учун ND-310 русумли автомашиналар (марказий юк ташувчи) ёрдамида чиқинди ташиш шохобчаларидан (Яшнобод, Яккасарой ва Юнусобод метро станциялари) қаттиқ маиший чиқиндиларни Оҳангарон полигонига олиб чиқиш беш баравар қимматлашади — 116 461,34 сўм (ҳозирда 22 275 сўм).

чиқинди

Чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича тарифлар охирги марта 2019 йил январида оширилган эди.

Аввалроқ Тошкент, Фарғона, Андижон, Самарқанд вилоятлари ва Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар нархи бўйича ягона тарифлар белгиланди.