«чиқинди» тегли мақолалар


Ўзбекистонда чиқиндини саралаш учун аҳолига махсус пакетлар бепул берилади
29 март 2024, 13:18

Ўзбекистонда чиқиндини саралаш учун аҳолига махсус пакетлар бепул берилади

Ўзбекистондаги аҳолини чиқиндини саралаган ҳолда шохобчага олиб боришга рағбатлантирадиган тизим жорий этилади. Бунда аҳолига махсус чиқинди пакетлари бепул берилади, аҳоли чиқиндини саралаб, шохобчага олиб боради. Тадбиркор эса қайта ишланадиган фойдали чиқиндини аҳолидан сотиб олади.

1 апрелдан чиқинди хизматлари нархига ҚҚС ҳисобланади
25 январ 2024, 23:41

1 апрелдан чиқинди хизматлари нархига ҚҚС ҳисобланади

2024 йил 1 апрелдан бошлаб чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ноль ставка бўйича солиқ солиш бекор қилинади. Санитар тозалаш нархлари қийматига 12 фоиз ҚҚС солинади. Бу Тошкент шаҳрида 8400 сўмни ташкил қилади.

Чиқинди хизматидан қарзи борларга кўчмас мулк ва транспорт воситаси харид қилишда битим тасдиқланмайди
7 январ 2024, 13:36

Чиқинди хизматидан қарзи борларга кўчмас мулк ва транспорт воситаси харид қилишда битим тасдиқланмайди

Ўзбекистонда 2024 йилнинг апрель ойидан кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар чиқиндини олиб кетиш хизматлари учун қарздорлик бўлмаган тақдирдагина нотариал тасдиқланади.

Тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам фото ва видеога қайд этиш ҳуқуқи берилди
6 январ 2024, 16:55

Тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам фото ва видеога қайд этиш ҳуқуқи берилди

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганини қайд этиш воситаларини ўрнатган тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам қайд этиш ва Давлат экологик назорат инспекциясига хабар бериш ҳуқуқи берилди. Бунда тадбиркор жарима сифатида ундирилган маблағнинг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.

Энди чиқинди хизматидан қарзи борлар «свет»га пул тўлолмайди
6 январ 2024, 15:41

Энди чиқинди хизматидан қарзи борлар «свет»га пул тўлолмайди

Энди қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлардан қарзи бор шахс, электр энергияси учун пул тўлолмайди. Бундай тартиб дастлаб Тошкент, Нукус ва вилоятлар марказларида, кейин эса бутун республика бўйлаб амалга оширилади.

Тошкент шаҳри, Бухоро ҳамда Наманган вилоятларида чиқинди хизмати тарифлари оширилди
18 декабр 2023, 10:52

Тошкент шаҳри, Бухоро ҳамда Наманган вилоятларида чиқинди хизмати тарифлари оширилди

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати нархлари Тошкентда аҳоли учун 7500 сўм этиб белгиланди. Тарифлар, шунингдек, Бухоро ва Наманган вилоятларида ҳам оширилди.

Тошкентда чиқинди хизмати нархи 1,5 баробарга қимматлашади
29 ноябр 2023, 17:54

Тошкентда чиқинди хизмати нархи 1,5 баробарга қимматлашади

Тошкент шаҳридаги аҳоли ва ташкилотлар учун чиқинди тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати нархи 1,5−1,6 бараварга — уйда яшовчи ҳар бир киши учун ойига 4500 сўмдан 7500 сўмга, бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун 53 986 сўмдан 89 966 сўмгача ошади.

Тошкент вилоятида чиқиндиларни 2-марта белгиланмаган жойга тўккан фуқаронинг машинаси мусодара қилинмоқда
29 сентябрь 2023, 10:47

Тошкент вилоятида чиқиндиларни 2-марта белгиланмаган жойга тўккан фуқаронинг машинаси мусодара қилинмоқда

Тошкент туманида фуқаронинг юк машинаси мусодара қилинадиган бўлди. У бир неча кун олдин белгиланмаган жойга қурилиш чиқиндиларини тўкиб кетгани учун 1 млн 650 минг сўм жаримага тортилганига қарамай, бу ҳаракатини қайта содир этган.

Оҳангарондаги янги маиший чиқинди полигони йил охиригача ишга тушади
18 июл 2023, 20:54

Оҳангарондаги янги маиший чиқинди полигони йил охиригача ишга тушади

Президентнинг 2019 йилдаги топшириғи бўйича қурилиши белгиланган Оҳангарондаги янги маиший чиқинди полигони йил охирига қадар ишга тушади. 30 гектардан иборат майдонда метан газ йиғувчи қувурлар ва чиқинди суюқликларини тортувчи насослар бўлиши ҳисобига ерга зарар етмаслиги ваъда қилинмоқда.

Пойтахт ва Тошкент вилоятида ноқонуний чиқинди ташлашга қарши 25 та камера ўрнатилди
10 июл 2023, 19:53

Пойтахт ва Тошкент вилоятида ноқонуний чиқинди ташлашга қарши 25 та камера ўрнатилди

Экология вазирлиги пойтахт ва Тошкент вилоятидаги ноқонуний чиқиндихоналарга 25 та камера ўрнатди. Яна 200 таси ўрнатилмоқда, кейин эса улар бутун мамлакатни қамраб олади (жами 1000 га яқин камералар бўлади). Вазирлик маиший ва қурилиш чиқиндиларини ноқонуний ташлаганлик учун жарималарни эслатди.

1 ноябрдан чиқинди хизмати учун тўлов қилмаганларнинг хорижга чиқиши тақиқланиши мумкин
15 август 2022, 10:50 1

1 ноябрдан чиқинди хизмати учун тўлов қилмаганларнинг хорижга чиқиши тақиқланиши мумкин

Президент фармони билан маиший чиқинди хизмати учун тўлов қилмаганларнинг хорижга чиқиши тақиқланиши мумкин. 1 ноябргача тизим «Электрон ҳукумат» ва «Хорижга чиқиш паспорти» платформалари билан боғланади. Қолаверса, 2023 йилдан янги кўп қаватли уйларни чиқинди тўплаш жойларисиз қуриш тақиқланади.

Санитар тозалаш корхоналарига қўшимча имтиёзлар тақдим этилади
15 август 2022, 10:38

Санитар тозалаш корхоналарига қўшимча имтиёзлар тақдим этилади

Президент фармони билан 2026 йилгача санитар тозалаш корхоналаридан фойда ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида ундирилади. Шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 2,5 млрд сўмдан ошмаган миқдорда кредитлар ажратилади.

ЕТТБ Ўзбекистонга чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш учун иккита кредит ажратади
29 март 2022, 16:25

ЕТТБ Ўзбекистонга чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш учун иккита кредит ажратади

ЕТТБ Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида янги санитария полигонларини қуриш ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғадиган махсус ускуналар харид қилиш учун умумий қиймати 120 млн доллар миқдорида кредит ажратмоқда.

«Одамларимиз ҳатто ҳовлиси атрофини тозалашдан эринадиган бўлиб қолган». Мирзиёев ҳудудлардаги экологик ҳолат ҳақида
2 феврал 2022, 17:42

«Одамларимиз ҳатто ҳовлиси атрофини тозалашдан эринадиган бўлиб қолган». Мирзиёев ҳудудлардаги экологик ҳолат ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда йиллик ҳосил бўлаётган маиший чиқиндилар миқдори 7 миллион тоннага етганини маълум қилди. Давлат раҳбари 2022 йилда маиший чиқинди тўплаш қамровини 95 фоизга, қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга етказиш вазифасини қўйди. «Одамларимиз ҳатто эшиги ва ҳовлиси атрофини тозалашдан, дарахт, гул, кўчат экиб, саранжом-саришта қилиб қўйишдан эринадиган бўлиб қолди», — деди президент.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг