14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар икки нафар ҳукумат аъзосининг номзодини кўриб чиқишди. Бу ҳақда Қонунчилик палата матбуот хизмати хабар берди.

Депутатлар томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига Абдуқодир Тошқулов номзоди маъқулланди. У ҳозирга қадар Термиз давлат университети ректори ҳамда Сенат аъзоси эди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига Шерзод Ҳидоятов номзоди кўрилди ва маъқулланди. Шерзод Ҳидоятов ҳозирга қадар қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Номзодлар президентнинг тегишли фармонидан кейин ўз лавозимларига тайинланишади.