Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан молия вазири Тимур Ишметов молия вазири лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

У Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Абдукодир Тошқулов Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимидан озод этилди.