Украинанинг Харьков вилояти Купянский туманидаги Гроза қишлоғининг Россия қўшинлари томонидан ўққа тутилиши натижасида камида 49 киши ҳалок бўлди, улар орасида бир бола ҳам бор. Яна етти киши яраланган, дея хабар берди Украина Бош прокуратураси.

Прокуратура маълумотларига кўра, ракета зарбаси 5 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 13:25 да амалга оширилган. «Фуқаролик объекти — қишлоқ кафе-дўконига зарба берилди», дейилади хабарда.

Зарба пайтида «кафе-дўконда жуда кўп тинч аҳоли бўлган», дея маълум қилди Харьков вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Синегубов. Фавқулодда хизматлар ҳалокат жойида ишлашда давом этмоқда.

«Украина Сейчас»нинг манбаларига таяниб ёзишича, Грозадаги кафеда «поминка» (дафн маросимидан аввал ўтказиладиган ижтимоий йиғилиш — таҳр.) ўтказилаётган бўлган ва шу сабабли у ерда жуда кўп одам тўпланган.

Россия Мудофаа вазирлиги ушбу ракета зарбаси ҳақида ҳозирча баёнот бермади.