Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Қизилтепа туманининг Тўдакўл сув ҳавзаси бўйида 31 августдан 2 сентябргача ўтказилиши кутилаётган «Стихия» фестивали жамоатчиликнинг салбий фикрлари ва муҳокамаларига сабаб бўлмоқда. Уларда асосан ўтган йилги фестивал қатнашчиларининг «манавиятга зид» кийимлари ва ҳаракатлари танқид қилинмоқда.

Навоий вилояти ҳокимлиги бу бўйича муносабат билдириб, вилоят раҳбарияти ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ва эътирозларга сабаб бўлаётган мазкур жараёнга бефарқ эмаслигини, «маънавиятимизга зид, менталитетимизга хос бўлмаган» ҳар қандай тадбирга қарши эканлигини билдирди.

«Шу боис, „Стихия“ фестивалини ўтказувчи „Unidentified Projects Company“ МЧЖ раҳбарияти вилоят ҳокимлиги томонидан юқорида қайд этилган ҳолатлар содир этилмаслиги бўйича расман огоҳлантирилган ва ушбу МЧЖ раҳбариятидан вилоят ҳокимининг номига мазкур фестиваль доирасида маънавиятимизга зид бўлган ҳолатларга йўл қўйилмаслиги бўйича кафолат хатлари олинган», — дейилади расмий муносабатда", — дейилади расмий муносабатда.

навоий вилояти, стихия

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Қайд этилишича, мазкур фестиваль учун маҳаллий бюджетдан маблағ сарфланмаган, барча харажатлар ташкилотчи томонидан қопланган.