«ёғингарчилик» тегли мақолалар


Ҳафта давомида вақти-вақти билан қор ва ёмғир ёғади
26 феврал 2024, 11:30

Ҳафта давомида вақти-вақти билан қор ва ёмғир ёғади

Қишнинг сўнгги кунлари ва баҳорнинг биринчи куни Ўзбекистонда об-ҳавонинг беқарор шароити сақланиб туради. Ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечалари 0…-5, кундузи +2…+7 даража бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Пойтахтда эса 28 февраль ва 1 мартда ёғингарчилик кузатилади.

Ўтган ой Ўзбекистон тарихидаги энг илиқ январлардан бири бўлди
2 феврал 2024, 20:09

Ўтган ой Ўзбекистон тарихидаги энг илиқ январлардан бири бўлди

2024 йилнинг январь ойида ҳарорат жуда илиқ бўлди. Иқлим меъёридан юқори бўлган ҳарорат деярли ой давомида сақланиб турди. Ўзгидрометнинг маълумот беришича, ўтган ой метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиқ январь ойлари учлигига кирди.

Дам олиш кунлари баъзи ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади
2 феврал 2024, 10:52

Дам олиш кунлари баъзи ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади

Шанба куни Ўзбекистонга нам ҳавонинг янги қисми кириб кела бошлайди. Жойларда асосан ёмғир ёғади. Якшанбада баъзи ҳудудларда ёмғир, қор ёғиши, туман тушиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +3…+8 даража илиқ, кечаси 0…-5 даража совуқ бўлади.

Ўзбекистонда охирги 10 йилда энг кўп сел тошқини 2022 йилда кузатилди
5 октябр 2023, 16:00

Ўзбекистонда охирги 10 йилда энг кўп сел тошқини 2022 йилда кузатилди

Ўзбекистонда охирги 10 йилда энг кўп сел-сув тошқин ҳодисалари 2022 йилда (171 та) кузатилди. «Энг ачинарли ҳолат — бундан инсонларнинг ҳалок бўлиши қайд этилмоқда», — деди Ўзгидромет агентлиги бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Заҳидов.

Гонконгда сўнгги 140 йилдаги энг кучли ёғингарчилик рўй берди, 130 дан ортиқ киши жабрланди
8 сентябрь 2023, 23:41

Гонконгда сўнгги 140 йилдаги энг кучли ёғингарчилик рўй берди, 130 дан ортиқ киши жабрланди

Гонконгда сўнгги 140 йил ичидаги энг кучли ёғингарчилик кузатилди. Шаҳар кўчалари, вокзал ва савдо марказлари сув остида қолди. Сув тошқинлари оқибатида 130 дан ортиқ киши жароҳатланди, камида икки киши ҳалок бўлган.

Тожикистонда кучли ёғингарчилик оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
28 август 2023, 10:42

Тожикистонда кучли ёғингарчилик оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

Тожикистонда якшанба куни ёғиб ўтган кучли ёмғирлар сабабли Ваҳдат ва Рудакий ҳудудларида 13 киши ҳалок бўлди. Мамлакат президенти ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, уларга ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Учта вилоятда кучли ёғингарчилик кузатилади
31 январ 2023, 09:44

Учта вилоятда кучли ёғингарчилик кузатилади

1−2 февраль кунлари Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида кучли ёғингарчилик кузатилади. 9 та вилоятда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Айрим вилоятларда кучли шамоллар бўлиши прогноз қилинмоқда.

Тошкентда июнь ойида ўртача ойлик ёғингарчиликнинг 130 фоизи кузатилди — Ўзгидромет
21 июн 2022, 20:23

Тошкентда июнь ойида ўртача ойлик ёғингарчиликнинг 130 фоизи кузатилди — Ўзгидромет

Тошкентда ўртача ойлик миқдор 17 мм ни ташкил этган бир вақтда, ой бошидан буён 22 мм ёки меъёрдагидан 130 фоиз кўпроқ ёғингарчилик ёғди. 20 июнь куни пойтахт марказида 15 мм, халқаро аэропорт ҳудудида 21 мм ёмғир ёғди.

Жиззахда кучли ёғингарчиликлар оқибатида юзага келган сел ва сув тошқинларида бинолар зарар кўрди, 4 киши ҳалок бўлди
20 апрель 2022, 18:17

Жиззахда кучли ёғингарчиликлар оқибатида юзага келган сел ва сув тошқинларида бинолар зарар кўрди, 4 киши ҳалок бўлди

Жиззахнинг Бахмал, Ғаллаорол, Фориш туманларида кучли ёғингарчилик оқибатида сел келиши ва тошқинлар кузатилди. Мактаб ва боғча зарар кўрди. Ҳодиса туфайли 4 киши ҳалок бўлди. Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абдулахатовнинг айтишича, икки соат ичида Ғаллаорол метеорология станцияси йиллик ёғингарчиликнинг деярли 10 фоизини қайд этган.

14 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
14 март 2022, 22:00

14 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Вақтинча Львов шаҳрига кўчирилган Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси, 8 кун дам оладиган мактаб ўқувчилари, Қозоғистондаги январь воқеаларида қатнашганликда гумонланаётган 11 нафар ўзбекистонлик, республикада жорий этилаётган 3 йиллик IT-Visa, маст ҳолда машина бошқарганларни 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклифи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 14 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Муттасил ёғингарчиликлар қишлоқ хўжалигига қандай таъсир кўрсатади?
14 март 2022, 17:34

Муттасил ёғингарчиликлар қишлоқ хўжалигига қандай таъсир кўрсатади?

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда кузатилаётган муттасил ёғингарчиликларнинг бошоқли дон, чигит етиштиришга, боғ ва токзорларга таъсири қандай бўлиши ва кўриладиган чоралар ҳақида маълумот берди.

Байрам кунлари ҳаво илиқ бўлади — Ўзгидромет
30 декабр 2021, 14:38

Байрам кунлари ҳаво илиқ бўлади — Ўзгидромет

Ўзбекистонликлар янги йилни ёғингарчиликсиз, илиқ об-ҳавода кутиб олади. Фақат 4 январь куни ёмғир ёғиши кутилмоқда, шу куни қор фақат тоғли ҳудудларда ёғади. Умуман олганда, Ўзгидромет хабарига кўра, Ўзбекистонда Янги йилда қор ёғиши кам учрайдиган ҳолат. 31 декабрда ёғингарчилик ўртача 4−5 йилда бир марта, 1 январда эса 2−3 йилда бир марта кузатилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг