«оҳангарон» тегли мақолалар


Тошкент вилоятидаги «заправка» 37,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
19 феврал 2024, 09:30

Тошкент вилоятидаги «заправка» 37,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Оҳангарон туманидаги «заправка»лардан бири яширин йўллар билан қўшимча тармоқ тортиб, газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бундан кўрилган зарар 37,5 млрд сўмдан ортиқни ташкил этди.

Эркин Муҳитдинов Оҳангарон туманига ҳоким этиб тайинланди
12 август 2023, 12:15

Эркин Муҳитдинов Оҳангарон туманига ҳоким этиб тайинланди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Эркин Муҳитдинов Оҳангарон туманига ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг собиқ ҳокими Абдурасул Абдуллаев эса Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди.

Оҳангарондаги янги маиший чиқинди полигони йил охиригача ишга тушади
18 июл 2023, 20:54

Оҳангарондаги янги маиший чиқинди полигони йил охиригача ишга тушади

Президентнинг 2019 йилдаги топшириғи бўйича қурилиши белгиланган Оҳангарондаги янги маиший чиқинди полигони йил охирига қадар ишга тушади. 30 гектардан иборат майдонда метан газ йиғувчи қувурлар ва чиқинди суюқликларини тортувчи насослар бўлиши ҳисобига ерга зарар етмаслиги ваъда қилинмоқда.

Тошкент вилоятидаги ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди, 20 киши жароҳат олди
4 июл 2023, 14:34

Тошкент вилоятидаги ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди, 20 киши жароҳат олди

Тошкент вилоятидан ўтувчи Нурафшон-Оҳангарон йўлида Damas ва Istana автобуси тўқнашди. Оқибатда 23 ва 34 ёшли фуқаролар вафот этди, яна 20 киши жароҳат олди.

Тошкент вилоятида фуқаролар 48 кг балиқни ноқонуний овлаб, табиатга 531 млн сўм зарар етказди
2 май 2023, 18:05

Тошкент вилоятида фуқаролар 48 кг балиқни ноқонуний овлаб, табиатга 531 млн сўм зарар етказди

Оҳангарон туманида 3 фуқаро электр қармоқ ёрдамида 48 кг балиқни ноқонуний овлади. Бу орқали табиатга 531 млн сўм зарар етказилди. Вазирлар Маҳкамаси шу кунларда балиқ овлашни тартибга солувчи, жумладан, браконьерликка қарши курашишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Тошкент вилоятида Lacetti каналга тушиб кетди
10 феврал 2023, 17:44

Тошкент вилоятида Lacetti каналга тушиб кетди

Оҳангарон туманида Lacetti ноқулай об-ҳаво ва йўллардаги музламалар сабаб каналга тушиб кетди. Вилоят ФВБ ва ППХ томонидан машина олиб чиқилди. Воқеа оқибатида жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Икки қизни Индонезияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган икки фуқаро 5 йилга қамалди
23 ноябр 2022, 20:15

Икки қизни Индонезияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган икки фуқаро 5 йилга қамалди

Икки қизни Индонезияга фоҳишалик қилиш учун юборишни режалаштирган икки фуқаро 5 йилу 1 ойдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Тошкент вилоятида 26 ёшли эркак дарахтга осилган ҳолда топилди
20 июл 2022, 15:59

Тошкент вилоятида 26 ёшли эркак дарахтга осилган ҳолда топилди

Оҳангарон туманида 26 ёшли эркак йўл четидаги дарахтга осилган ҳолда топилди. Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, унинг ўлимига бўйин қисми сиртмоқ билан сиқилиши сабаб бўлган, марҳумнинг танасида бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган. Прокуратура текширув ўтказмоқда.

Оҳангаронда жарима майдончасига олиб кетилаётган ҳайдовчи ўзини машинадан ташлаб юборди
7 июн 2022, 09:47

Оҳангаронда жарима майдончасига олиб кетилаётган ҳайдовчи ўзини машинадан ташлаб юборди

20 май куни Оҳангаронда ЙПХ инспектори жарима майдончасига олиб кетаётган «ВАЗ-2121» ҳайдовчиси ўзини машинадан ташлаб юборди. 27 ёшли фуқаро 6 июнь куни кечаси шифохонада вафот этди. Прокуратура текширув ўтказмоқда.

Оҳангаронда ҳокимлик ходими 20 минг доллар пора олаётганда ушланди
18 март 2022, 16:19

Оҳангаронда ҳокимлик ходими 20 минг доллар пора олаётганда ушланди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳокимлиги ходими фуқарога аукцион савдосида 500 гектарлик яйловни 35 минг долларга эвазига олиб беришни ваъда қилиб, пулнинг 20 минг долларини олаётганда ушланди.

2 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
2 феврал 2022, 22:00

2 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Оҳангаронда 30 гектарда қуриладиган чиқинди полигони,экология муаммолари бўйича йиғилиш ўтказган Шавкат Мирзиёев, президентга маслаҳатчи бўлган Музаффар Комилов, археология ёдгорлигини тадбиркорга сотиб юборган Паркент тумани ҳокимлиги, $1,6 млнни ноқонуний олиб чиқишга уринган қизғизистонликлар, бекор қилинган 11 млрд сўмлик кешбэк ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 2 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Тошкент вилоятидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
18 сентябрь 2020, 14:48

Тошкент вилоятидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Тошкент вилоятида Hyundai Porter автомобилида ҳаракатланаётган оила трактор тиркамаси билан тўқнашган. Автоҳалокатда она ва беш ойлик қизи вафот этган, ота ва яна уч фарзанд касалхонага ётқизилган.

Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди
16 сентябрь 2020, 11:12

Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманига янги ҳоким этиб Абдурасул Абдуллаев тайинланди.

Оҳангарондаги дўконларнинг бирида келиб чиққан ёнғин бартараф этилди
29 июн 2020, 09:52

Оҳангарондаги дўконларнинг бирида келиб чиққан ёнғин бартараф этилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Оҳангаронда кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги дўконда келиб чиққан ёнғин бартараф этилганини маълум қилди. Келиб чиққан ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланган фуқаролар бўйича маълумот келиб тушмаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг