21 июнь куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди. Уни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.


Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиевнинг давлат ташрифи Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев шарафига номланган кўча ва хиёбоннинг тантанали очилиш маросимидан бошланди. Унга Ўзбекистон президенти ҳамроҳлик қилди.


Ҳайдар Алиев 1993—2003 йилларда Озарбайжонни бошқарган, у амалдаги давлат раҳбарининг отаси ҳисобланади.