Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги делегация Хитойда савдо-иқтисодий, ижтимоий ва туризм соҳасида ҳамкорликни кучайтириш мақсадида хизмат сафарида бўлиб турибди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, музокаралар давомида Қарши шаҳрига 100 дона замонавий автобус олиб келишга эришилди.

Аввалроқ, Нукус шаҳри ва вилоят марказлари жамоат транспорти учун жами 1000 та табиий газда ишлайдиган автобусни харид қилиш бўйича келишувларга эришилгани маълум қилинганди.