30 июнь куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ўлим билан боғлиқ йўл-улов ҳодисаси рўй берди, деб хабар қилмоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Аниқланишича, соат 10:50 атрофида Тошкент — Термиз М-39 йўлида Shacman юк автомобили шу йўналишда ҳаракатланаётган Epica машинасининг орқасидан урилган. Оқибатда Epica`даги йўловчи аёл воқеа жойида, яна бир аёл шифохонада вафот этган.

Бундан ташқари, ушбу ҳодиса оқибатида Lacetti, Sinotruk, Howo, Cobalt, Nexia-3 тўқнашган, автоуловларга турли даражада техник шикаст етган. Ушбу автомашиналарда бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар жабрланмаган.

вафот этди, йтҳ

вафот этди, йтҳ

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.